Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 07.12.2022



13:29:47 (GMT +5), Чр, 7 дек 2022

Бўлажак ҳуқуқшунослар e-qaror, e-huquqshunos электрон тизим имкониятлари билан танишди

Бўлажак ҳуқуқшунослар e-qaror, e-huquqshunos электрон тизим имкониятлари билан танишди


Бугун, 24 ноябрь куни Адлия вазирлигида Тошкент давлат юридик университет талабалари учун “Очиқ эшиклар” куни бўлиб ўтди.

Университет талабаларини вазирлик тарихи билан яқиндан таништириш мақсадида дастлаб вазирликнинг музейга экскурсия ташкил этилди.

Шу билан бирга, марказий аппаратдаги таркибий бўлинмаларининг иш жараёни, вазифа ва функциялари тўғрисида маълумот берилди.

Хусусан, Юридик хизмат ўқув фани доирасида Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тартибга солиш бошқармаси фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Мазкур соҳада сўнги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижалари тўғрисида бошқарманинг масъул ходим тушунтириш берди.

Жумладан, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, юридик хизмат кўрсатиш марказлари шунингдек, очиқлик ва шаффофликни таъминлашда хизмат қилаётган e-qaror, e-huquqshunos электрон тизимларининг имкониятлари тўғрисида айтиб ўтди. Мулоқотда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавобларни олишди.

Талабалар вазирлик бўйлаб экскурция давомида адлия органлари фаолияти ҳақида батафсил тушунчага эга бўлишди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими