Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 06.12.2022



15:03:28 (GMT +5), Сш, 6 дек 2022

Жамоатчилик билан ишлаш ва медиа саводхонлик

Жамоатчилик билан ишлаш ва медиа саводхонлик


Давлат органларининг очиқлик сиёсати, жамоатчилик билан алоқаларни самарали олиб бориш масаласи. Мавжуд ҳолат, муаммолар ва уларнинг ечими...

Илк бора айни шу каби масалалар муҳокамаси юзасидан бугун ҳудудий адлия бошқармалари ва муассасалари раҳбарлари учун амалий ўқув тренингги ўтказилди.

Унда жамоатчилик билан ишлаш ва медиа саводхонлик бўйича "ақлий ҳужум" (мозговой штурм) шаклида фикр алмашилди.

Ҳар бир раҳбар ўзидаги мавжуд ҳолат, ОАВ ва жамоатчилик билан, ижтимоий тармоқларда коммуникация алоқа ўрнатиш усуллари, пост ва фидбек ёзиш технологиялари, мазкур йўналишларда масъул ходимларнинг малакасини ошириш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди, бу борадаги кўникмалари оширилди.

Мазкур тренинг Адлия вазирлиги томонидан "New Media Education Center” NNT билан ҳамкорликда ташкил этилди.