Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 07.12.2022



02:41:31 (GMT +5), Пш, 8 дек 2022

Одоб-ахлоқ қоидалари — давлат фуқаролик хизматчисининг халқ билан самарали ишлашига ёрдам беради

Аҳамият беринг

Одоб-ахлоқ қоидалари — давлат фуқаролик хизматчисининг халқ билан самарали ишлашига ёрдам беради


Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Маданият саройида Ҳукуматнинг «Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори ижроси доирасида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Р.Зарикеев очиб берди.

Семинарга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирилиги Давлат хизматлари департаменти бошлиғи С.Абдуллаев, Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари С.Даняров, Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари Э.Турсунов, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказининг катта ўқитувчиси, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Восид Усмонов, вилоят секторлари раҳбарлари, шаҳар, туман ҳокимлари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Семинарда давлат хизматчилари меҳнат қилаётган идорада ички меҳнат тартиб қоидаларига ўзгартириш киритиш ва уни Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарорига мувофиқлаштириш, барча ходимларни одоб-ахлоқ қоидалари билан таништириш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши устидан қатъий назорат ўрнатилиши зарурлиги таъкидланди.

Шу ўринда жамоатчилик вакиллари, жисмоний ва юридик шахслар билан ишлашда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш ва унинг аҳамияти, манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатларини олдини олиш масалаларида алоҳида эътибор берилди.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги оммавий баёнотлар фақатгина давлат органлари ва ташкилотлари раҳбари ёки мазкур йўналиш бўйича ваколатли мансабдор шахс томонидан амалга оширилиши кераклигини билдирди.

Тадбир сўнгида тадбир иштирокчиларнинг саволларига масъуллар томонидан батафсил жавоб берилди.