Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 03.12.2022



13:59:28 (GMT +5), Дш, 5 дек 2022

Ёш ҳуқуқшунослар Адлия вазирлигида Бугун, 23 ноябрь куни Адлия вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар Юридик техникум ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар” куни ташкил этилди.

Ёш ҳуқуқшунослар Адлия вазирлигида Бугун, 23 ноябрь куни Адлия вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар Юридик техникум ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар” куни ташкил этилди.


Тошкент шаҳар Юридик техникум ўқувчилари дастлаб вазирликда ташкил этилган мультимедиа маркази билан танишди.

Марказда махсус декорацияли ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бир нечта студиялар ҳамда видеолавҳа суратга олиш жараёнини кўриш имконяти берилди.

Шу билан бирга, марказий аппаратидаги таркибий бўлинмалари иш жараёни ва вазирлик кутубхонаси билан яқиндан танишди.

Ёшлар вазирлик бўйлаб экскурсия давомида адлия органлари фаолияти ҳақида батафсил тушунчага эга бўлишди.

Бундан ташқари, тадбир давомида ўқувчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда техникум ўқувчилари учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, ўқув жараёнлари, амалиёт ўташ тартиби ҳамда адлия органларида ишга кириш юзасидан берилган саволларига жавоб берилди.

Шунингдек, мулоқотда ўқувчилар томонидан айрим муаммоли масалалар жумладан, ўқув адабиётларнинг етишмаслиги, WiFi нуқталар ишламаётганлиги, ташкил қилинган инновация ва суд залини кўпайтириш каби кўтарилган масалаларга батафсил тушунтириш берилди.