Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 06.10.2022



10:29:28 (GMT +5), Пш, 6 окт 2022

Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази раҳбарига янги ўринбосар тайинланди

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази раҳбарига янги ўринбосар тайинланди


Адлия вазирининг буйруғи билан Саидов Шакир Камалович Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директорининг ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш. Саидов 1965 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, маълумоти олий, 1991 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 1991 йилда Сирдарё тумани Халқ депутатлари кенгашининг ҳуқуқий маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. Адлия органларидаги меҳнат фаолиятини 1997 йилда Сирдарё тумани давлат нотариал идораси нотариус-стажёри лавозимидан бошлаб, 2000-2017 йиллар оралиғида вазирлик тизимида турли раҳбар лавозимларда, 2017-2019 йилларда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.2006 йилда "Шуҳрат" медали билан тақдирланган

Ш. Саидов шу кунга қадар Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

У 25 йил давомида адлия органларида самарали меҳнат қилиб, олдига қўйилган вазифаларни бажаришда ўзининг илғор фикр, ташаббус ва садоқати билан катта ҳисса қўшиб келмоқда.

Тизимдаги ходимларга устоз сифатида ўз тажрибаси билан ўртоқлашиб, кўплаб шогирдларни етиштирди.

Адлия вазирлиги жамоаси Саидов Шакир Камаловични ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди!