Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 18.08.2022



11:58:32 (GMT +5), Пш, 18 авг 2022

Жиззах вилояти адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Аҳамият беринг

Жиззах вилояти адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди


Адлия вазирининг буйруғи билан Эргашев Акмал Мамарасулович Жиззах вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А. Эргашев 1989 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий, 2010 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавр, 2012 йилда магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У адлия органларидаги меҳнат фаолиятини 2013 йилда Адлия вазирлиги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, прокуратура органлари фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш сектори етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда ишлаган.

А. Эргашев шу кунга қадар Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Адлия вазирлиги жамоаси Эргашев Акмал Мамарасуловични ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди.