Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 17.08.2022



04:19:57 (GMT +5), Пш, 18 авг 2022

Адлия вазирлигида “Давлат органлари ва таълим муассасаларида коррупцияга қарши таълим ва ҳалоллик тизимини яратиш” лойиҳаси тақдимоти ўтказилди

Аҳамият беринг

Адлия вазирлигида “Давлат органлари ва таълим муассасаларида коррупцияга қарши таълим ва ҳалоллик тизимини яратиш” лойиҳаси тақдимоти ўтказилди


2022 йил 28 июль куни “Давлат органлари ва таълим муассасаларида коррупцияга қарши таълим ва ҳалоллик тизимини кучайтириш” лойиҳасини амалга ошириш ишларини бошлаш бўйича муҳокама учрашуви бўлиб ўтди.

Унда сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшлар ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини янада оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисобдор ва шафоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси кўмагида “КПМГ Аудит” (Ўзбекистон) компанияси экспертлари иштирокида “Давлат органлари ва таълим муассасаларида коррупцияга қарши таълим ва ҳалоллик тизимини яратиш” лойиҳасини амалга оширилмоқда. Бўлиб ўтган тадбир давомида ушбу лойиҳани мазмуни ва амалга ошириш тартиблари ҳақида соҳа мутахассислари томонидан тақдимоти ўтказилди.

Мазкур лойиҳа давлат хизматчилари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари ҳамда таълим муассаса-ларининг ўқувчи ва талабаларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билим ва кўникмаларини узлуксиз равишда оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Лойиҳанинг мақсади :

– давлат хизматчилари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари ҳамда таълим муассасаларининг ўқувчи ва талабаларида ҳалолликни мустаҳкамлаш ва коррупциянинг барча кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

– уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш орқали халқаро экспертларнинг фаол кўмагида коррупцияга қарши халқаро стандарт-ларни жорий этиш;

– коррупцияга қарши курашиш чора - тадбирлари амалга ошири-лишининг самарадорлигини янада кучайтириш ва мамлакатда коррупцияга оид жиноятлар содир этилишининг олдини олишга кўмаклашиш ҳисобланади.

Лойиҳа юзасидан иштирокчиларни қизиртирган масалалар бўйича саволларга жавоблар берилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими