Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 17.08.2022



04:41:51 (GMT +5), Пш, 18 авг 2022

Адлия вазирлиги: жорий йилнинг I ярмида ижро муддати келган топшириқларнинг 4 816 таси ижроси таъминланган

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги: жорий йилнинг I ярмида ижро муддати келган топшириқларнинг 4 816 таси ижроси таъминланган


Жорий йилнинг 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъуллари томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Президент ҳужжатлари ижросини таъминлашда кўрилаётган чоралар. Давлат органларида Президент ҳужжатлари ижро ҳолати" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Хабарингиз бор, қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармони қабул қилинди.

Фармон билан Адлия вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилди ҳамда мамлакатимизда ижро назоратининг фундаментал асоси яратилди.

Ҳозирда, фармон ижросини таъминланиб, ортиқча қоғозбозликларнинг олди олиниб, топшириқлар масъул ижрочиларга тезкор етказилмоқда. Уларнинг ижросини ўз вақтида ва тўғри ташкил этилиб, узоқ вақтлар давомида бажарилмасдан келинаётган топшириқларнинг бажарилиши таъминланмоқда.

Анжуманда таъкидланганидек, Адлия вазирлиги томонидан январь-июнь ойларида 313 та ҳужжатдаги 16 599 та топшириқлар “Ijro.gov.uz” тизимида рўйхатга олиниб, ижрога қаратилиши таъминланган.

Топшириқлар ижроси бўйича киритилган 56 967 та ижро натижалари кўриб чиқилди ҳамда жорий йилнинг I ярмида ижро муддати келган топшириқларнинг 4 816 таси ёки 98 % ижроси таъминланган.

Давлат раҳбарининг 15 та соҳадаги топшириқлари ижроси ички иш режаларга асосан мониторинг ва таҳлил қилиниб, натижаси бўйича Президент Администрациясига таҳлилий ахборот ҳамда маълумотлар киритилган.

Муддати ўтиб, бажарилмаган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда келгусида бу каби ҳолатларни такроран содир этилишининг олдини олиш юзасидан Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа идораларга 10 дан ортиқ тақдимномалар киритилган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида муддати ўтиб, бажарилмаган топшириқлар сони жорий йилнинг 1 июль ҳолатига ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 204 тага ёки 69 фоизга қисқаришига эришилган.

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг давлат органлари ва ташкилотлар томонидан 2022 йил февраль-июнь ойларида бажарилиши ҳолати мониторинг ва таҳлил қилиниб, таҳлилий ахборот ва маълумотлар Республика комиссиясига киритилиши таъминланган.

Шу билан бирга, бажариш имконияти бўлмаган топшириқларни назоратдан олиш бўйича 28 та ҳамда ижро муддатини узайтириш бўйича 171 та таклифлар кўриб чиқилиб, шундан назоратдан олиш бўйича асосли деб топилган таклифлар сони – 13 та (46 %)ни, асоссиз деб топилган таклифлар сони – 15 та (54 %)ни ҳамда ижро муддатини узайтириш бўйича асосли деб топилган таклифлар сони – 72 та (42 %)ни, асоссиз деб топилган таклифлар сони – 99 та (58 %)ни ташкил этган.

Бундан ташқари, Адлия вазирлиги томонидан вазирликлар, идоралар ҳамда ҳокимликларнинг ижро интизомига масъул бўлган ходимларига топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича ҳуқуқий ва услубий жиҳатдан кўмаклашиш амалиёти йўлга қўйилган.

Ўрта ва қуйи бўғинларда ишларни реал ҳолатини, муаммоларнинг асл сабабларини ўрганиш, ижрочиларга ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш мақсадида адлия органининг қуйи тизими орқали топшириқлар ижроси “жойига чиқиб” назорат қилинмоқда.

Хусусан, Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил 3 мартдаги 13-сон йиғилиш баёнида берилган топшириқлар ижроси мониторинг қилиниб, Республика бўйича жами 2 084 та уй-жойга муҳтож оилалар ижара талаблари асосида уй-жойларга кўчирилиб, уларга 3 млрд. 216 млн. сўм компенсация маблағлари тўлаб берилди, 732 та оилалар бепул уй-жой билан таъминланди ҳамда топшириқ ижросини таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйган 46 нафар айбдор ходимлар интизомий жавобгарликка тортилган.

Шундан сўнг,  журналистлар ва блогерлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Адлия вазирлиги
Жамаоатчилик билан алоқалар бўлими