Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 17.08.2022



04:40:41 (GMT +5), Пш, 18 авг 2022

“Тадбиркорлик кодекси” – тадбиркор манфаатлари учун

“Тадбиркорлик кодекси” – тадбиркор манфаатлари учун


Адлия вазирлиги томонидан Тадбиркорлик кодекси лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини тушунтириш, муҳокама қилиш ва тегишли таклифларни тўплаш мақсадида, ҳар бир вилоят адлия бошқармаларида тадбиркорлик субектлари билан давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, 24 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Хоразм вилояти адлия бошқармасида тадбиркорлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Ўтказилган давра суҳбатида Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Хоразм вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари, тадбиркорлар ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбати аввалида Адлия вазирлиги ўринбосари А. Каримов Кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти, лойиҳани тайёрлашда фойдаланилган хорижий давлатлар тажрибаси, лойиҳада белгиланган асосий янгиликларнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини тушунтирди.

Адлия вазирлиги масъул ходимлари томонидан давра суҳбатида иштирок этаётган тадбиркорлик субъектларини қизиқтираётган саволларга жавоб берилди ҳамда улар томонидан берилган таклифлар ва фикр-мулоҳазалар муҳокама қилинди.

Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилган (ID-61999). Кодекс лойиҳасининг муҳокамасига бефарқ бўлманг, лойиҳа Сизнинг таклифларингиз асосида такомиллаштирилади.