Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 25.06.2022



22:05:42 (GMT +5), Яш, 26 июн 2022

Адлия вазирлиги: суд-экспертларининг рейтинги ўрнатилмоқда, хусусий суд экспертлари фаолияти йўлга қўйилмоқда

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги: суд-экспертларининг рейтинги ўрнатилмоқда, хусусий суд экспертлари фаолияти йўлга қўйилмоқда


Адлия вазирлиги томонидан “Суд экспертиза соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди ва жамоатчилик муҳокамасига (https://regulation.gov.uz/oz/d/61649 ) қўйилди.

Лойиҳада қуйидагилар тасдиқланиши назарда тутилмоқда:

Суд экспертларининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан рейтинг тизимида баҳолаб бориш тўғрисидаги намунавий низом. Низомга:

давлат суд-экспертиза муассасаси ва нодавлат суд-экспертиза ташкилоти экспертларининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан рейтинг тизимида баҳолаб бориш тартиби ва баҳолаш мезонларини белгилаш;

суд эксперти фаолиятини “аъло”, “яхши”, “қониқарли”, “қониқарсиз” ўлчовлари асосида баҳолаб бориш;

рейтинг натижаларида экспертларни рағбатлантириб бориш ва фаолият кўрсатиб келаётган суд экспертларининг илмий салоҳиятини янада ошириш;

суд экспертлик соҳасидаги инновация технологияларни кенг оммалаштириш, суд экспертиза фаолиятида соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратишга қаратилган қоидалар киритилган.

Якка тартибда нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи хусусий суд эксперти фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом. Низомда:

якка тартибда нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи хусусий суд-экспертлик фаолиятини ташкил этиш;

хусусий суд экспертининг ҳуқуқий мақоми, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларни ҳамда жавобгарлигини белгилаш;

хусусий суд эксперти томонидан ўтказиладиган экспертиза турларини белгилаш;

хусусий суд экспертларига қўйиладиган талаблар ва бошқа масалалар акс эттирилган.

Шунингдек, лойиҳа билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

МУҲОКАМАДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ: https://regulation.gov.uz/oz/d/61649

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими