Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 25.06.2022



04:52:41 (GMT +5), Дш, 27 июн 2022

Адлия вазирига ўринбосар тайинланди

Аҳамият беринг

Адлия вазирига ўринбосар тайинланди


Абдусаттаров Тулкин Сайфуллаевич Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

Т. Абдусаттаров 1978 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Самарқанд давлат университетини, 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фалсафа ва ҳуқуқ институти кичик илмий ходими лавозимидан бошлаган.

2019-2020 йилларда Адлия вазири ўринбосари – Интеллектуал мулк агентлиги директори бўлиб ишлаган.

2020 йилдан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори лавозимида фаолият юритиб келган.

Адлия вазирлиги жамоаси Тулкин Сайфуллаевичга ушбу масъулиятли лавозимида муваффақият тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими