Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 25.06.2022



05:14:29 (GMT +5), Дш, 27 июн 2022

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғига асосан вазирлик марказий аппаратида ва тизим ташкилотларида лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Аҳамият беринг

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғига асосан вазирлик марказий аппаратида ва тизим ташкилотларида лавозим тайинловлари амалга оширилди.


Аллакулиев Миржалол Давронбекович

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар М. Аллакулиев вазирликнинг Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Юсупов Сухроб Джўрақулович

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик департаменти бошлиғи лавозимига бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар С. Юсупов вазирликнинг Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Абдуллаев Санжар Бохадирович

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматлари департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар С. Абдуллаев вазирлик ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Каньязов Есемурат Султамуратович

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Е. Каньязов вазирлик ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.


Буриев Абдуманноп Абдурахматович

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ташкилий-назорат ва стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А. Буриев вазирликнинг Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Кучкаров Шухрат Хамидович

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ресурслари бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ш. Кучкаров вазирлигкнинг Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Мухаммадиев Нуъмон Усмонович

Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Н. Мухаммадиев вазирлик ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.


Узаков Жахонгир Илхомович

Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ш. Узаков вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Махкамов Элдор Бахромович

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Э. Махкамов вазирлик ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори вазифасини бажарувчиси бўлиб фаолият юритган.


Ходжаев Бахшилло Камолович

Тошкент давлат юридик университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Б. Ходжаев Тошкент давлат юридик университетининг Хусусий ҳуқуқ факультети декани лавозимида фаолият юритган


Хундибаев Ахмад Абдурасулович

ТДЮУ Ихтисослаштирилган филиали директорининг молия-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А. Хундибаев Тошкент давлат юридик университети Шартномавий таълим хизматлари бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган




Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими