Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 26.05.2022



15:07:57 (GMT +5), Пш, 26 Мая 2022

Навоий вилоятидаги юридик хизмат кўрсатиш сифати ва мавжуд муаммолар таҳлил этилди

Навоий вилоятидаги юридик хизмат кўрсатиш сифати ва мавжуд муаммолар таҳлил этилди


Адлия вазири ўринбосари М.Икрамов хизмат сафари билан Навоийда бўлди

Сафар давомида М.Икрамов вилоятда ташкил этилган марказлар фаолияти, давлат органлари ва ташкилотларига кўрсатилаётган ҳуқуқий хизмат сифати, ишни самарали ташкил этиш учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Соҳа ходимлари билан суҳбатлашди.

Шунингдек, вазири ўринбосари билан   давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш сифати ва мавжуд муаммолар таҳлили юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мулоқотда давлат органи ва ташкилотлари раҳбарлари, ЗООМ дастури орқали туман, шаҳар ташкилотлар, адлия бўлимлари ҳамда юридик хизмат кўрсатиш маркази раҳбарлари онлайн иштирок этишди.

Суҳбат давомида давлат органлари ва ташкилотларига кўрсатилаётган ҳуқуқий хизмат мобайнида аниқланган муаммолар таҳлил қилиниб, ижрочиларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, туман ва шаҳар студияларидан қатнашаётган иштирокчиларнинг ҳуқуқий масалалари ҳам тингланди.

Хусусан, Конимех туман халқ таълими бўлими мудири томонидан бўлим АКТ ходимларига тўланиши лозим бўлган устама ҳақлари, Томди туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мудирининг вилоят ҳудудидаги ички хизмат сафарлари бўйича юзага келаётган муаммолари муҳокама этилиб, тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Йиғилиш мобайнида иштирокчилар томонидан таклиф этилган бир қатор муаммоли ҳолатлар батафсил ўрганиш учун алоҳида назоратга олинди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими