Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 21.01.2022



05:56:13 (GMT +5), Яш, 23 янв 2022

ДИҚҚАТ ТАЙИНЛОВ!!!

Аҳамият беринг

ДИҚҚАТ ТАЙИНЛОВ!!!


Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Исломович Мухаммадиев Президент Фармонига мувофиқ, Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимидан озод этилди.

У. Муҳаммадиев 1977 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат университетини, 2003 йилда Ўзбекистон миллий университетини, 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган, мутахассислиги математик, ҳуқуқшунос, халқаро муносабатлар.

У ўз меҳнат фаолиятини 1999 йилда Ўзбекистон миллий университетининг Ўқув бўлими назорати инспекцияси инспектори лавозимидан бошлаб, турли йилларда Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака комиссияси, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ҳамда Президент Администрациясида масъул раҳбарлик лавозимларида самарали меҳнат қилган.

Адлия вазирлиги жамоаси Улуғбек Исломович Муҳаммадиевни ушбу масъулиятли ишонч билан чин дилдан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият тилайди!