Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 08.12.2021



04:18:53 (GMT +5), Пш, 9 дек 2021

Муҳим қонунчилик ҳужжатларини кенг жамоатчиликка етказиш: инновацион усуллар, натижалар ва муаммолар

Аҳамият беринг

Муҳим қонунчилик ҳужжатларини кенг жамоатчиликка етказиш: инновацион усуллар, натижалар ва муаммолар

Бугун, 9 ноябрь куни Миллий матбуот Адлия вазирлиги томонидан қонунчилик ҳужжатлари моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича матбуот анжумани ташкил қилинди.


Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, муҳим қонун ҳужжатларини кенг аҳоли қатламига ва тадбиркорлик субъектларига етказиш усуллари бўйича тушунтириш беришди.

Таъкидланишича, 2016 йилда Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасига, 1 ойда зўрға 200 минг одам ташриф буюрган бўлса, ҳозирги кунга келиб 1,5 млн одам бир ойда Lex.uzдан фойдаланяпти, яъни ҳуқуқини танияпти. Бу эса кўрсатгич 7,5 баробарга ошганлигини англатади.

Вазирлик томонидан аҳолининг визуал ахборотни тез ва осон қабул қилишини инобатга олиб кенг жамоатчиликни қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича масъул давлат органлари мутахассислари билан биргаликда 200 дан ортиқ махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, видеотека шакллантирилди ва YouTube ижтимоий тармоғига жойланди.

140 дан ортиқ муҳим қонунчилик ҳужжатлари бўйича тарғибот материаллари тўплами тайёрланиб давлат органлари ва ташкилотларига етказилди, Ҳаётий муҳим масалалар бўйича ҳуқуқий қўлланмада 5 минг нусхада, Болалар учун юридик энциклопедия ва Ёшлар учун юридик энциклопедиялар ҳар бири 2000 нусхадан жами 4000 ададда китоб шаклида чоп этилди ва шартнома асосида тарқатилмоқда.

Шунингдек, 2 миллиондан ортиқ ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга кўмаклашиш мақсадида республика бўйича “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” мавзусида семинар-тренинглар ҳамда бошқа йирик тадбирлар (акция, флешмоб, фестиваллар) ташкил этилмоқда.

Тарғибот материалларини тайёрлашда “пакет” усули жорий этилиб, жамият ва давлат ҳаёти учун муҳим қонунчилик ҳужжатлари бўйича аннотация, слайд, инфографика, видеоролик шаклида материаллар яратилмоқда. Бу усул орқали тарғибот тадбирлари жонли мулоқотга айланиши, аҳолининг қизиқиши ортишига эришилмоқда.

Бундан ташқари, аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш, айниқса сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Жумладан, сайлов қонунчилигини тушунтириш бўйича содда, равон ва халқчил тилда визуал материаллар, видеороликлар тайёрланиб тарқатилди.

Ҳуқуқ устувор бўлган жамиятни барпо қилишда жамиятдаги, айниқса мансабдорларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси ҳал қилувчи омиллардан бири ҳисобланади. Шу сабабли, ҳуқуқий онг ва маданият борасида қилиниши керак бўлган ишлар жуда кўп.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими