Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 08.12.2021



05:04:53 (GMT +5), Пш, 9 дек 2021

Адлия вазирлиги ходимлари учун Буюк Британиялик экспертлар иштирокида семинар-тренинглар ўтказилмоқда

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги ходимлари учун Буюк Британиялик экспертлар иштирокида семинар-тренинглар ўтказилмоқда


Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Буюк Британиянинг Ҳукуматлараро ҳамкорлик хизмати (GPI) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган 2021-2022 йилларга мўлжалланган кўмак дастури доирасида Адлия вазирлиги ходимлари учун “Қонунчилик ҳужжатларининг самарали ижросини таъминлаш” ва “Буюк Британияда қонунчилик билан ишлаш тизими” мавзуларида хорижий экспертлар М. Галлахар ҳамда Т. Сорсан иштирокида семинар-тренинг ташкил қилинди.

Семинар-тренинг иштирокчиларга муайян мавзулар бўйича Буюк Британия тажрибасини ўрганишга ҳамда ўзаро фикр алмашиш орқали билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга, дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилади.

Тадбир давомида хорижий экспертлар Буюк Британиянинг қонунчилик ҳужжатларини самарали ижро қилиш метод ва механизмлари, қонунларни ишлаб чиқиш жараёни ва унинг ўзига хос хусусиятлари билан таништирди ва вазирлик ходимлари билан мазкур соҳаларда ўзаро фикр алмашишди.

Маълумот учун: 2021 йил 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги томонидан Ҳукуматлараро ҳамкорлик хизмати билан ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган англашув меморандуми имзоланган.

Меморандумда кўрсатилган келишувларни самарали амалга ошириш мақсадида Адлия вазирлиги учун 2020-2021 йилларга мўлжалланган кўмак дастури ишлаб чиқилган.

Кўмак дастури доирасида жорий йилнинг 4-5 ва 8-9 ноябрь кунлари хорижий экспертлар иштирокида вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳамда адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун оффлайн форматда 4 кунлик семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик
билан алоқалар бўлими