Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 08.12.2021



05:06:45 (GMT +5), Пш, 9 дек 2021

Сизнинг ҳудудингиз Бизнес рейтингида нечинчи ўринда?!

Аҳамият беринг

Сизнинг ҳудудингиз Бизнес рейтингида нечинчи ўринда?!


Маълумки, Адлия вазирлиги томонидан Ҳукуматнинг 2020 йил 8 январдаги 8-сон қарори (https://lex.uz/docs/4688498)га асосан ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик рейтинги b-indicator.uz сайтида эълон қилиниб келинмоқда.

Ҳудудлар рейтингини аниқлаш “BUSINESS INDICATOR” тизими орқали масъул ташкилотлар томонидан киритилган маълумотлар ҳамда тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар асосида амалга оширилади.

Хусусан, биринчи рейтинг натижалари 2019 йилнинг якуни бўйича эълон қилинган, ундан сўнг 2020 йилнинг биринчи ярми ва 2020 йилнинг якуни бўйича эълон қилинган.

Навбатдагиси эса 2021 йилнинг I ярим йиллиги бўйича 14 та вилоят ҳамда 203 та туман (шаҳар)ларнинг бизнес муҳити бўйича.

Рейтинг 30 та индикатор бўйича шакллантирилиб, унда 15 та масъул ташкилотлар томонидан киритилган 4 мингга яқин статистик маълумотлар ҳамда 25 мингдан ортиқ тадбиркорлардан сўров йўли билан олинган 470 мингдан ортиқ ахборотлар таҳлил қилинди.

2021 йил бизнес рейтингида 14 та ҳудудлар ичида 1-ўринда Тошкент шаҳри бўлса, охирги 14-ўринни Сурхондарё вилояти (2020 йилда ҳам 14-ўринни эгаллаган) эгаллади.

2021 йил 1 ярми

Ҳудуд номи

2020 йил якуни

Эгаллаган ўрни

Тўплаган бали

Эгаллаган ўрни

Тўплаган бали

1-ўрин

7,4 балл

(–0,4 балл)

• Тошкент ш.

1-ўрин

(7,8 балл)

2-ўрин

6,7 балл

(+0,5 балл)

↑ Навоий в.

3-ўрин

(6,2 балл)

3-ўрин

6,2 балл

(+0,1 балл)

Бухоро в.

4-ўрин

(6,1 балл)

4-ўрин

6,1 балл

(+0,7 балл)

 Фарғона в.

9-ўрин

(5,4 балл)

5-ўрин

5,8 балл

(–0,2 балл)

 Қорақалпоғистон Р.

5-ўрин

(6 балл)

6-ўрин

5,8 балл

(–0,4 балл)

Наманган в.

2-ўрин

(6,2 балл)

7-ўрин

5,5 балл

(+1 балл)

Қашқадарё в.

13-ўрин

(4,5 балл)

8-ўрин

5,5 балл

(+0,4 балл)

 Хоразм в.

10-ўрин

(5,1 балл)

9-ўрин

5,5 балл

(+0,9 балл)

 Самарқанд в.

12-ўрин

(4,6 балл)

10-ўрин

5,4 балл

(–0,4 балл)

 Тошкент в.

6-ўрин

(5,8 балл)

11-ўрин

5,3 балл

(–0,3 балл)

↓ Сирдарё в.

8-ўрин

(5,6 балл)

12-ўрин

5,1 балл

(–0,5 балл)

 Андижон в.

7-ўрин

(5,6 балл)

13-ўрин

5 балл

 Жиззах в.

11-ўрин

(5 балл)

14-ўрин

4,8 балл

(+0,3 балл)

 Сурхондарё в.

14-ўрин

(4,5 балл)


Бундан ташқари, туман даражасида баҳолаш 10 та йўналиш бўйича амалга оширилди. Туман (шаҳар)лар орасида энг яхши кўрсаткич Бектемир туманида (Тошкент ш.) қайд этилган бўлса, энг паст кўрсаткич Бекобод туманида (Тошкент в.) эканлиги аниқланди.

Баҳолаш якунлари 2021 дастлабки ярим йиллигида тадбиркорлик ривожланишида ўтган йилга нисбатан бир қатор салбий ва ижобий ўзгаришлар бўлганлигини кўрсатди.

Жумладан, бўш турган бинолар ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш, судларда тадбиркорлар иштирокида кўриб чиқилган низолар сони, тадбиркорларнинг банклардаги банд солинган ҳисобварақлари сони, тадбиркорнинг ҳуқуқлари бузилганлиги бўйича мурожаатлар сони ҳамда ер участкаларни давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши каби йўналишлардаги умумий ҳолат ёмонлашган бўлса, бошқа айрим йўналишларда ижобий ўзгариш кузатилган.

Хусусан, тадбиркорлик субъектларига ажратилган жами кредит миқдори, кичик саноат ҳамда эркин иқтисодий зоналарда амалга оширилган лойиҳалар сони, тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлари умумий ҳажми, тадбиркорларнинг Давлат бюджетига тўлаган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар миқдори сезиларли даражада яхшиланган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, баҳолаш натижалари ҳамма учун очиқ бўлиб, улардан таҳлилий маълумотномалар тайёрлашда, шунингдек, илмий изланишларда кенг фойдаланишлари мумкин.

Шу сабабли, сайтга ташриф буюринг ва ўзингиз яшаётган ҳудуднинг тақдирига бефарқ бўлмаган ҳолда сўровларда фаол иштирок этинг. Сизнинг фикрингиз бевосита ўзингиз яшаётган ҳудуд ривожи учун таъсир қилади.

Ҳудудларнинг Бизнес рейтинги билан батафсил танишиш учун b-indicator.uz сайтига ўтинг.


Адлия вазирлиги масъул ходими
А.БЕКМИРЗАЕВ