Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 03.12.2022



17:46:35 (GMT +5), Дш, 5 дек 2022

Адлия вазирлиги 1000 та юрист лавозимига ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ RSS обуна

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги 1000 та юрист лавозимига ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ


Адлия вазирлиги республиканинг барча ҳудудларида Юридик хизмат кўрсатиш марказларини малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида танлов эълон қилади

Номзодга қўйиладиган талаблар:

· юриспруденция мутахассислиги бўйича олий маълумотга ёки ТДЮУ ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қайта тайёрлаш курсларининг дипломига эга бўлиш

· давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тилларни мукаммал билишга устуворлик берилади)

· марказ бошлиғи лавозими учун мутахассислик бўйича камида 2 йил иш стажи талаб этилади

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

· барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора

· ойлик иш ҳақи лавозимга қараб қўшимча тўловлари билан бирга ўртача 4-5 млн. сўм

· қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий таъминот

· идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд

Қўшимча имтиёзлар:

адлия органлари ходимлари учун назарда тутилган мартаба даражалари
(1-даражали юрист) берилади ва кўп йиллик хизматлари учун устама ҳақ тўланади

камида уч йил меҳнат стажига эга бўлганда:

* лицензия олиш учун адвокат мақомига эга бўлишга талабгор сифатида адвокатлик тузилмасида стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади

* нотариал идорада олти ой муддат стажировка ўтаб малака имтиҳонини топшириш ҳуқуқига эга бўлади

Мурожаат муддати ва манзил:

номзодлар 2021 йил 6 сентябрга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини vacancy.adliya.uz сайти орқали юборишлари лозим

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан www.adliya.uz сайти (http://minjust.uz/uz/about/jobs/hiring_order/) орқали танишишингиз мумкин

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни

· Адлия вазирлигининг (71) 207-04-64 телефон рақами

· @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин