Инсон ҳуқуқлари бўйича материаллар
Таъкидлаш жоизки, одам савдоси ҳозирги куннинг жиддий муаммоларидан бири бўлиб, дунёнинг кўпгина давлатлари унга бевосита юзма-юз келмоқда. Бу хавфли иллатнинг алоҳида жиҳати шуки, у турли шакл ва кўринишларда намоён бўлади. Одамлардан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш, мажбурий меҳнат, болаларни эзиш, “уй қуллиги”, “тутинган” оналик, тиланчиликка жалб этиш ва уларни ўз ҳоҳиш иродасига қарши боришга мажбурлаш, уруш ва бошқа можароли ҳолатлар гирдобига юбориш, инсон органларини сотиш каби жирканч хатти-ҳаракатлар мазкур кўринишдаги жиноятларнинг ажралиб турувчи жиҳати ҳисобланади.
МАЪЛУМКИ, мамлакатимизда ёш авлод тарбиясига алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида мустаҳкам пойдевор яратилган.