Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 21.01.2022



05:10:35 (GMT +5), Яш, 23 янв 2022

RSS обуна

IКоррупцияга қарши курашиш бўйича адлия органлари
ва муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш

Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органлари фаолиятидаги коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш натижасида коррупцияга қарши курашиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурида давлат харидларини амалга ошириш, хизмат текширувларини ўтказиш, давлат ташкилотларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, нотариат, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, юридик хизмат соҳаларидаги аниқланган коррупциявий хавф-хатарлар минималлаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси таъминланди.

II. Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш

2021 йилнинг 6 ойи давомида Адлия вазирлигига ходимларнинг ножўя хатти-ҳаракатлари юзасидан 33 та мурожаат ҳамда “anticorbot” телеграм канали орқали жами 1072 та хабарлар келиб тушган бўлиб, шундан 56 таси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг хатти-ҳаракатларига оид хабарлар ҳисобланади. Ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида, 22 нафар ходимларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди ва профилактик суҳбатлар ўтказилди.

III. Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга карши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш

Ҳудудий адлия органлари ва муассасаларида ходимлар томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган ички идоравий қоидаларга амал қилинаётганилиги юзасидан онлайн тартибда жами 5 та комплаенс текшируви тадбирлари ўтказилиб, бошқарма ва туман адлия бўлимларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар берилди.

Бўлим томонидан Юристлар малакасини ошириш марказига туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимларини кредит-модуль тизими асосида ўқитиш учун коррупция ва манфаатлар тўқнашувини олдини олиш бўйича ўқув материаллар ишлаб чиқилиб, тақдим қилинди.

IV. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш

1. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенашининг давлат харидлари ва соғлиқни сақлаш соҳаларида коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларини амалга оширилмоқда ва бошқа давлат ташкилотларига амалий кўмак бериб келинмоқда.

2. Яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган 26 та давлат органлари ва ташкилотларининг йўл хариталарига мувофиқ халқаро стандарт талабларига мувофиқ коррупцияга қарши курашишга қаратилган ички идоравий ҳужжатларини ишлаб чиқишда
ва уларни такомиллаштириш ишларида амалий кўмак бериб келинмоқда.

3. Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш бўйича:

“Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқишда иштирок этилди;

Давлат бошқаруви органларида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш методика лойиҳаси ишлаб чиқилди.