Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 21.01.2022



06:17:54 (GMT +5), Яш, 23 янв 2022

Адлия органлари ва муассасаларида бўш иш ўринлари

24.09.2021

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича идоралараро комиссия ҳузурида ташкил этилган
Лойиҳа офисидаги бўш (вакант) лавозимлар бўйича

ЭЪЛОН

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 февралдаги 110-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири раислигида Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича идоралараро комиссия ҳамда унинг ҳузурида ишчи орган бўлган Лойиҳа офиси ташкил этилди.

Лойиҳа офисининг асосий вазифалари:

- техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги барча норматив ҳужжатларни соҳалар бўйича тўлиқ хатловдан ўтказади;

- эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган, бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган ҳужжатларни бекор қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

- техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро норма ва стандартларга мувофиқлаштириш бўйича ишларни амалга оширади;

- техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслардаги мамлакатнинг ўрнига таъсири нуқтаи назаридан ўрганади.

Лойиҳа офисига қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассислар ишга таклиф этилади:

1. Санитария;

2. Ветеринария, ветеринария-санитария;

3. Фитосанитария;

4. Экология.

Расмий талаблар:

- техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги мутахассислик бўйича тегишли олий маълумотга эга бўлиш;

- тегишли мутахассислик бўйича камида 2-3 йил иш стажи (муқаддам бевосита фаолият йўналишида ишлаганлар афзалликка эга бўлади);

- давлат тилини мукаммал билиш ҳамда хорижий тилларда (рус ва инглиз тиллари) иш юритиш.

шахсий хусусиятлар:

- меҳнатсеварлик, масъулиятлилик, профессионаллик, виждонлилик.

Меҳнат шароити ва иш ҳақи:

- Тошкент шаҳрида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган идора;

- иш режими: қоида тариқасида, беш кунлик иш ҳафтаси. (келишув асосида);

- иш вақти: қоида тариқасида, 09:00 дан 18:00 гача. (келишув асосида).

- муносиб иш ҳақи.

Эслатма!!! Талабгорлар Лойиҳа офисида фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида фаолият юритади.

Мурожаат қилиш муддати ва манзил:

Номзодлар 2021 йил 10 октябрга қадар ўзига тегишли маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхаси ҳамда қайси лавозимга талабгор эканлиги ҳақидаги маълумотни s.nusratov@adliya.uz электрон почтасига юбориши лозим (маълумот учун телефон: 91 134-55-77)


Back to the list