Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 21.01.2022



06:18:25 (GMT +5), Яш, 23 янв 2022

Адлия органлари ва муассасаларида бўш иш ўринлари

19.08.2021

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси тизимидаги

бўш (вакант) лавозимлар бўйича

ЭЪЛОН

Тошкент шаҳар ФҲДЁ бўлимларида бўш (вакант) лавозимлар:

Вакант лавозим номи

      1.           

Тошкент шаҳар “Наврўз” никоҳ уйи 2-тоифали инспектори

      2.           

Бектемир туман ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори

      3.           

Сергели туман ФҲДЁ бўлими 2-тоифали инспектори

Ҳужжатларни тақдим қилиш тартиби:

Танловда иштирок этиш истаги бўлган номзодлар дастлаб, Адлия вазирлигининг https://vacancy.adliya.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтиши, вакант лавозимларнинг вазифа-функциялари ва уларга қўйилган расмий талаблар билан танишиб чиқиши, ўзига мақбул келадиган лавозим учун тегишли ҳужжатларни шахсий кабинети орқали электрон тарзда тақдим қилиши талаб этилади. Танловга оид барча жараёнларни шахсий кабинети орқали кузатиб боради.

https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/hiring_order/?ELEMENT_ID=99233 ҳавола орқали ишга қабул қилиш тартиби билан батафсил танишиш мумкин.

Мазкур танловга ҳужжат топшириш охирги муддати: 05.09.2021 йил.

Эслатма:

белгиланган муддатдан кечикиб тақдим қилинган ҳужжатлар;

лавозимнинг расмий малака талабларига номувофиқ бўлган ҳужжатлар;

намунавий шаклда тақдим қилинмаган объективка-маълумотномалар;

касбий ва шахсий маълумотлари ҳақида нотўғри ёки ёлғон маълумот акс эттирилган ҳужжатлар Адлия органлари ва муассасаларида HR-менежмент тизими тўғрисидаги низом талабига асосан рад этилади.

Маълумот учун телефон: 71-203-60-06, 71-207-04-42.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 71 207-04-64 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.


Back to the list