Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 21.01.2022



06:43:20 (GMT +5), Яш, 23 янв 2022

Адлия органлари ва муассасаларида бўш иш ўринлари

01.07.2021

Мазкур эълон бўйича ҳужжат топшириш муддати 16.07.2021 йилда тугади.

Дастурий таъминотларни бошқариш бўлими етакчи мутахассиси - 2 нафар

Билим даражасига қўйиладиган талаблар:

«Ахборот технологиялари», «Дастурлаш технологиялари» «Компьютер инжиниринги» мутахассисликлари ва йўналишларидан бири бўйича олий маълумот.

Иш тажрибаси:

Дастурий таъминотларни, маълумотлар базаларини яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши лозим.

Мажбуриятлари:

1. Дастурий таъминотларни бошқариш, соҳага жорий этиш ва ривожлантириш фаолиятида:

- Адлия вазирлиги, адлия органлари ва муассасасаларига замонавий компьютер техникаси, алоқа ва коммуникациялар, янги ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бошқаришни такомиллаштириш бўйича лойиҳаларнинг дастурий таъминотларини, маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва дастурий техник қўллаб-қувватлашни амалга ошириш;

- мавжуд ва келгусида яратиладиган ахборот тизимлари фойдаланувчиларини қўллаб қувватлаш, тизимда ишлаш бўйича тушунтиришлар бериш, носозликларни аниқлаш, мониторинг қилиш, лог-файллар билан ишлаш, дастурий таъминотлари ва маълумотлар базаларини модернизация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва дастурлаш билан боғлиқ ишларни бажариш;

- мавжуд ахборот тизимлари, дастурий таъминотларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, дастурий таъминотлар, маълумотлар базаларидаги муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш, дастурий таъминотларда аниқланган хатоликлар юзасидан дастурчиларга хабар бериш;

- дастурий таъминотларнинг техник топшириқлари ва бошқа техник ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

- янги яратилаётган ҳамда мавжуд такомиллаштирилаётган дастурий таъминотлар, маълумотлар базалари, ахборот тизимлари, ахборот ресурсларининг техник топшириқларга ва техник талабларга мослигини текширишда иштирок этиш;

- бўлимнинг иш режасига ва бошқа топшириқларига мувофиқ ишларни бажарилиши тўғрисида ҳар ой, чорак ва йиллик ҳисобот тайёрлаш;

- адлия вазирлиги ва вазирлик тизимига кирувчи ташкилотларнинг расмий ва бошқа веб сайтларини бошқариш, маълумотлар жойлаштириш, тегишли ўзгартиришлар киритиш;

- давлат ва бошқа органларнинг (марказ ваколатига кирадиган) мурожаатларини кўриб чиқиш, ушбу сўровларни кўриб чиқиш натижалари бўйича жавоблар ва таклифлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш.

2.  Марказ иш режалари, чора-тадбирлар ва бошқа топшириқларни ижро этиш ва мувофиқлаштириш фаолиятида:

Бўлим бошлиғи топшириғига кўра иш режа, чора-тадбирлар режаларига таклифлар тайёрлайди ҳамда уларни бўлимга тааллуқли қисмини ижроси юзасидан бўлим бошлиғига ҳисобот беради;

Марказ раҳбарияти ва бўлим бошлиғи томонидан ўзига берилган топшириқ ва кўрсатмаларни тўлиқ, сифатли ва муддатида бажарилишини таъминлайди;

Бўлимга келиб тушган ва бўлимдан чиқиб кетаётган ҳужжатларни рўйхатга олиш китобларида қайд этиб боради;

Марказ раҳбарияти ва бўлим бошлиғи кўрсатмаси ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

Касбий малакага қўйиладиган умумий талаблар

- Дастурлаш технологияси: С#, C++, PHP, Microsoft .Net, JavaScript, HTML, CSS, Vue.js, AngularJS, Python, SQL, Oracle SQL, Oracle Pl/SQL;

- Маълумотлар базаларини бошқариш тизими: Oracle Database, Postgresql, MySql бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиш;

- Замонавий дастурлаш тилларида дастурий таъминотлар, маълумотлар базалари яратиш бўйича тажрибага эга бўлиши (махсус сертификатларга эга бўлиши қўллаб қувватланади;

- Ёрдамчи дастурларни билиши (масалан, версияларни бошқариш тизими), дастурлаш тилларини билиши, дастурий маҳсулотларнинг “бегона” кодлари билан ишлаш;

- Web технологияда дастурлаш, web-серверлар, иловалар серверлари билаш ишлаш тажрибасига эга бўлиши, клиент-сервер технологиялари, сервер технологиялари, маълумотлар базаларини бошқариш тизимлари (СУБД) билан ишлаш тажрибаси, операцион тизимлар ва офис дастурлари билан ишлаш тажрибаси;

- АТКга оид техник ҳужжатлар билан ишлаш тажрибаси, дастурий таъминотлар матнларини (кодларини) изоҳлай олиш;

- қабул қилинаётган соҳавий янги қонунлар ва амалдаги қонун ҳужжатларига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, давлат ва жамият қурилиши соҳасини янада демократлаштириш жараёнлари тўғрисида яхлит тасаввурга эга бўлиши;

- касбий фаолиятига оид илмий янгиликлар ва ахборотлардан иш фаолияти фойдаланиш;

- касбий фаолиятига соҳасига тегишли даврий, илмий нашрлардаги ахборотлар билан ишлашни билиш;

- касбий фаолиятини амалга оширишда хорижий манбалардан фойдаланиш;

- Ўзбекистон Республикасининг ахборот-коммуникация технология­ларини жорий қилиш, ривожлантириш бўйича, шунингдек АКТга оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳкжжатлари билан таниш бўлиши, улар билан ишлаган бўлиши;

- Ўзбекистон Республикасининг ахборот-коммуникация технология­лари соҳасида ахборот тизимларига оид Давлат стандартларини билиши;

- ахборот хавфсизлигини таъминлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши;

- ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

- масъулиятни ҳис қилиш, ташаббускорлик ва қатъиятлилик;

- ўз мақсад ва вазифаларини аниқ ифодалай олиш;

- ташкилотчилик, шахсий ташаббускорлик, музокаралар олиб бора олиш;

- чет тилларни билиш;

- аудитория билан ишлаш қобилияти;

- ходимларни бошқаришни билиш;

- ўз фикрларини ёзма, ҳам оғзаки баён этиш компетенцияларига эга бўлиш.

Иш ҳақи ва бошқа афзалликлар:

-ойлик иш ҳақи 5,5 млн. сўмгача;

-байрам ва бошқа муҳим саналар муносабати билан мукофот пуллари;

-қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида);

-адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражаларини олиш имконияти;

-меҳнат натижаларига қараб бошқа афзалликлар.

АКТни стратегик ривожлантириш бўлими бош мутахассиси-1 нафар

Билим даражасига қўйиладиган талаблар:

«Ахборот хавфсизлиги», «Ахборот технологиялари», «Дастурлаш технологиялари» «Компьютер инжиниринги» мутахассисликлари ва йўналишларидан бири бўйича олий маълумот.

Иш тажрибаси:

Давлат бошқарув органларида мутахассислиги бўйича 3 йилдан кам бўлмаган муддатда бош мутахассис бўлиб ишлаган бўлиши лозим.

Мажбуриятлари:

- ахборот тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича ўрганиш ишларини олиб бориш;

- адлия вазирлиги, адлия органлари ва муассасаларида ташкил қилишнинг амалдаги тамойилларини (шу жумладан, ахборот тизимлари фаолияти нуқтаи назаридан) ўрганиш учун экспертлар ва ахборот тизимларидан фойдаланувчилар билан музокаралар ташкил қилиш, семинарларда (бизнес-таҳлилчилар билан биргаликда) иштирок этиш;

- автоматлаштириш керак бўлган жараёнларни идентификациялаш нуқтаи назаридан лойиҳа ҳужжатларини ўрганиш ва тизимлаштириш;

- ахборот тизимларини шакллантиришда ва техник шартларни ишлаб чиқишда қатнашиш;

- функционал дастурий таъминотга талабларни тўплаш, таҳлил қилиш ва ҳужжатлаштириш;

- янги жорий қилинган ахборот тизимларини синовдан ўтказишда иштирок этиш;

- ахборот тизимларнинг ривожлантиришдаги камчиликларни хавфларни ва уларни сабабларини таҳлил қилиш;

- MS Office (Word, Excel, Visio) дастурларини мукаммал билиши;

- Windows Server ва Linux тизимларини ўрнатиш, бошқариш ва созлаш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлиши;

- ҳозирги кунда ахборот технологиялари соҳасида жаҳон тажрибаларини ўрганган ҳолда янги ғоялар таклиф этиши;

- давлат ташкилотларида лойиҳа устида иш жараёнларини олиб борганлиги;

- давлат ва бошқа органларнинг (марказ ваколатига кирадиган) мурожаатларини кўриб чиқиш, ушбу сўровларни кўриб чиқиш натижалари бўйича жавоблар ва таклифлар лойиҳаларини тайёрлаш.

Иш ҳақи ва бошқа афзалликлар:

- ойлик иш ҳақи 5,8 млн.сўмгача;

-байрам ва бошқа муҳим саналар муносабати билан мукофот пуллари;

-қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида);

-адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражаларини олиш имконияти;

-меҳнат натижаларига қараб бошқа афзалликлар.

1-тоифали иш юритувчи котиб, 1-нафар

Билим даражасига қўйиладиган талаблар:

Олий, ўрта-махсус маълумот.

Иш тажрибаси:

Касбий билим ва тажрибага эга бўлиш.

Мажбуриятлари:

- касбий фаолиятига оид илмий янгиликлар ва ахборотлардан иш фаолиятида фойдаланиш;

- касбий фаолият мақсадларида компьютер тармоқлари, Интернет, электрон почта ва тармоқ технологиясидан мустақил фойдалана олиш;

- интернет тармоғидаги маълумотлар билан ишлаш қобилияти;

- Microsoft Office дастурлари ва бошқа замонавий дастурий воситаларидан фойдалана олиш, улар ёрдамида касбий фаолиятига оид иш ҳужжатларини тайёрлаш;

- масъулиятни ҳис қилиш, ташаббускорлик ва қатъиятлилик;

- ўз мақсад ва вазифаларини аниқ ифодалай олиш;

- ўз фикрларини ёзма, ҳам оғзаки баён этиш компетенцияларига эга бўлиш.

Иш ҳақи ва бошқа афзалликлар:

-ойлик иш ҳақи 2,0 млн.сўмгача;

-байрам ва бошқа муҳим саналар муносабати билан мукофот пуллари;

-қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида);

-меҳнат натижаларига қараб бошқа афзалликлар.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли лавозимга кўрсатилган ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

- шахсий варақа (сўровнома, анкета ёки маълумотнома-объективка. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак);

- диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома;

- номзоднинг паспорт нусхаси.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги АКТР марказида ўтказилади. (Манзил: Тошкент ш. Сайилгох, 5)

Хужжатларни танлов эьлон қилинган кундан бошлаб (1.07.2021й.), 2021 йил 15 июль санасига қадар топшириш имкони мавжуд.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ict@adliya.uz  электрон манзили орқали электрон шаклда юборилиши ҳам мумкин.

Маълумот учун телефон: (71) 207 04 57, 1345, 1281

Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари мавжудлиги ҳақидаги асослантирилган хабарлар билан Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм ботига мурожаат қилишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларида

ахборот-коммуникация технологияларида

ривожлантириш маркази

____________________________________________
номзоднинг Ф.И.О.
____________________________________________

____________________________________________
яшаш манзили

АРИЗА

Танловда иштирок этиш тўғрисида

Менга 2021 йил «______» _________________ даги ________-сонли берилган эълонга мувофиқ _______________________________________________________эълонда кўрсатилган вакант лавозим

лавозимига тайинлаш бўйича танловда иштирок этишга рухсат беришингизни сўрайман.

Боғланиш телефон рақамим:_____________________

Электрон почта манзилим: ______________________

Қуйидаги хужжатлар илова қиламан:

1.



2.



3.



...



_______________________________

(тўлдирилган сана)

_______________________________

(тўлдирилган сана)

_______________________________

(тўлдирилган сана)


Back to the list