Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 21.01.2022



04:53:50 (GMT +5), Яш, 23 янв 2022

Адлия органлари ва муассасаларида бўш иш ўринлари

12.05.2021

Мазкур эълон бўйича ҳужжат топшириш муддати 28.05.2021 йилда тугаган.

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси тизимидаги

бўш (вакант) лавозимлар бўйича

ЭЪЛОН

Тошкент шаҳар Давлат хизматлари марказларида бўш (вакант) лавозимлар:

1.      М.Улуғбек тумани ДХМ етакчи мутахассис 0,5 (ярим) ставка;

2.      М.Улуғбек тумани ДХМ алоқа оператори 0,5 (ярим) ставка;

3.      Миробод тумани ДХМ ҳисоблаш техникаси оператори;

4.      Олмазор тумани ДХМ бўлим бошлиғи;

5.      Яшнобод тумани ДХМ ҳисоблаш техникаси оператори;

6.      Учтепа тумани ДХМ ҳисоблаш техникаси оператори 0,5 (ярим) ставка;

7.      Чилонзор тумани ДХМ алоқа оператори;

8.      Юнусобод тумани ДХМ катта мутахассис 0,5 (ярим) ставка;

Фаолият йўналиши:

·         “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатишни таъминлаш;

·         тадбиркорлик субъектлари томонидан рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензия тартиботларидан ўтишда шаффофликни таъминлаш;

·         давлат органлари ва давлат хизматлари кўрсатадиган бошқа ташкилотлар билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқларга йўл қўймаслик;

·         тадбиркорлик субъектларига ахборот ёрдами кўрсатиш, шу жумладан давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул консультациялар бериш;

·         “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатишни таъминлаш;

·         тадбиркорлик субъектлари томонидан рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензия тартиботларидан ўтишда шаффофликни таъминлаш;

·         давлат органлари ва давлат хизматлари кўрсатадиган бошқа ташкилотлар билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқларга йўл қўймаслик;

·         тадбиркорлик субъектларига ахборот ёрдами кўрсатиш, шу жумладан давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул консультациялар бериш;

·         иш ҳафтаси давомида белгиланган тартибда Давлат хизматлари маркази ахборот–коммуникация тизими, шунингдек, компьютер қурилмаларининг танаффузсиз ишлашини таъминлаш;

·         Давлат хизматлари маркази ходимларини давлат хизматлари ҳақидаги маълумотларни олиш учун давлат органларининг расмий сайтларидаги зарур ахборотлар билан таништириш;

·         аризачилар томонидан навбатни кутишлари учун навбатни бошқариш электрон тизимининг узлуксиз ишлашини ташкил қилиш.

Етакчи мутахассис ва алоқа оператори:

  • фаолият йўналишлари бўйича қонунчилик ва ҳуқуқ амалиётини юқори савияда билиш;
  • ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;
  • давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини кўрсатиш бўлими (шўъбаси)дан аризачиларнинг аризаларини олишни таъминлаш;
  • аризаларнинг ваколатли органларга улар бўйича қарор қабул қилиш ва уларни тегишли равишда расмийлаштириш учун ўз вақтида берилишини таъминлаш;
  • электрон дастурга аризалар ва унга илова қилинган ҳужжатларни бириктириш ва юклаш;
  • ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларга ўзининг хизмат электрон рақамли имзосини қўйишини таъминлаш;
  • ариза қабул қилинган куни идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали тегишли ваколатли органларга юкланган ҳужжатларни жўнатиш.

Расмий талаблар:

  • ҳуқуқшунослик, иқтисодий, молиявий, солиқ, банк иши ёхуд ахборот технологиялари мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга бўлиш;
  • шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Ҳисоблаш техникаси оператори:

  • банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиал ва ваколатхоналаридан ташқари барча тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини ташкиллаштиришда марказ ходимларига кўмаклашиш;
  • ариза берувчиларнинг ваколатли органлар билан контактсиз ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлаш;
  • аризаларнинг ваколатли органларга улар бўйича қарор қабул қилиш ва уларни тегишли равишда расмийлаштириш учун ўз вақтида берилишини таъминлаш;
  • серверлар ва ишчи станцияларга тармоқлараро дастурий таъминотини ўрнатиш ва сервердаги тизимни конфигурациялаш;
  • файл-серверлар, маълумотлар базасини бошқариш тизими серверлари ва компьютерлардаги (ишчи станция) дастурий таъминотни интеграциялаш (ўзаро боғлаш)ни таъминлаш;
  • серверлар ва ишчи станциялар дастурий таъминотининг яроқлигини таъминлаш;
  • фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказиш, идентификатор ва паролларни бериш.

Расмий талаблар:

  • ахборот технологиялари мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга бўлиш;
  • шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

ФҲДЁ органларида бўш лавозимлар:

1.      Тошкент шаҳар 3-сон Никоҳ уйи мудири;

2.      Чилонзор туман ФҲДЁ бўлими мудири;

3.      Янгиҳаёт туман ФҲДЁ бўлими мудири;

4.      Юнусобод туман ФҲДЁ бўлими мудири;

5.      Чилонзор туман ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори;

6.      Бектемир туман ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори;

7.      Тошкент шаҳар “Наврўз” никоҳ уйи 2-тоифали инспектори;

8.      Юнусобод туман ФҲДЁ бўлими 2-тоифали инспектори.

Фаолият йўналиши:

·         жисмоний ва юридик шахсларга фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш;

·         фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш;

·         фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг ҳисобини юритиш;

·         фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини ва қонунда белгиланган бошқа ҳужжатларни сақланишини таъминлаш;

·         фуқароларга (ўзларига нисбатан тузилган далолатнома ёзувлари бўйича) фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари қайд қилинганлиги ҳақида гувоҳномалар, зарур ҳолларда такрорий гувоҳномалар ва маълумотномалар бериш.

Мудир, 1 ва 2-тоифали инспектор:

  • ФҲДЁ бўлимига юклатилган вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминлаш;
  • ФҲДЁ бўлими фаолиятига раҳбарлик қилиш;
  • ФҲДЁ бўлимида меҳнат ва ижро интизомини назоратини олиб бориш;
  • никоҳни қайд этишда узрли сабаблар бўлганда, аризачиларнинг илтимосларига кўра қонунда белгиланган бир ойлик муддатни қисқартириш;
  • ФҲДЁ бўлимидаги қайд этиш дафтарлари ва бошқа ҳужжатларнинг юритилиши рўйхатга олиниши ва лозим даражада сақланиши, шунингдек қатъий ҳисобдаги гербли гувоҳномалар ҳисобини юритади ва уларнинг сақланиши ҳамда сарфланишини таъминлаш;
  • гербли гувоҳномаларни адлия бошқармасидан олишда шахсан текшириб қабул қилиб олиш, сақлаш ва қонуний сарфланиши учун масъул ҳисобланади.

Расмий талаблар:

  • йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;
  • юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш;
  • шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Меҳнат шароити, иш ҳақи ва қўшимча афзалликлар:

·    Тошкент шаҳар марказида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;

·    иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);

·    муносиб иш ҳақи 4-5 миллионгача (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар);

·    қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий ижтимоий таъминот пакет.

·    идоравий тиббий хизмат ва соғломлаштириш масканидан фойдаланиш имконияти мавжуд;

·    замонавий фикрлайдиган ва аҳил жамоа;

·    давлат хизматларида юқори лавозимларга кўтарилиш имконияти.

Мурожаат муддати ва манзил:

·    номзодлар 2021 йил 28 майга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Адлия вазирлигининг kadr@adliya.uz электрон почтасига юбориш лозим (маълумот учун телефон: 71-203-60-06, 71-207-04-42).

Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан https://davxizmat.uz/uz/vacancy/davlat-xizmatlari-agentligi-tizimida-xodimlarni-ishga-qabul-qilish-b... ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиш тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари ҳақидаги хабарларни Адлия вазирлигининг 71 207-04-64 телефон рақамига ёки @antikorbot телеграм канали орқали беришингиз мумкин.

Ариза намунасини юклаб олиш.


Back to the list