Адлия органлари ва муассасаларида бўш иш ўринлари
Ўқув методик бўлимдаги бўш (вакант) лавозимлар:
1. Услубчи.
Ўқув-методик бўлими услубчиси хизмат вазифалари:
- Ўқув-методик бўлимдаги тегишли ҳужжатлар билан ишлаш;
- бўлимга тегишли материаллар тайёрлаш;
- ўқув жараёнини зарур ахборот билан, шу жумладан интернет ресурслари орқали таъминлашда бўлим бошлиғига кўмаклашиш;
- бўлим фаолиятига оид муҳим масалалар ҳақида бўлим бошлиғи ва таркибий бўлинма раҳбарига мунтазам равишда ахборот бериш;
- ташкилотлардан келган ҳужжатларни ва директор буйруқларини ўз вақтида бажарилишини таъминлашда кўмаклашиш;
- академик лицейда замонавий илғор педагогик технологияларни жорий қилишда семинар-тренинглар ташкил этишга кўмаклашиш;
- академик лицейда зарурий ўқув адабиётларини яратиш борасида кўмаклашиш;
- бўлимдаги иш юритишни олиб бориш, тегишли ҳужжатлар билан ишлаш;
- Ижро интизоми, академик лицей Устави, Ички тартиб қоидалари, Кенгаш қарорлари ва директор буйруқларига риоя этиш.
Услубчи лавозими малака талаблари:
- олий маълумотга эга бўлиш (ўқув-методик бўлимда мутахассислик бўйича камида 3 йил иш стажи бўлган тақдирда ўрта-махсус маълумотли);
- давлат тилини мукаммал билиши;
- намунавий, шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, етакчилик, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик, ташкилотчилик, ташаббускорлик ва тадбиркорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиш;
- тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиш;
- ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш.
Меҳнат шароити ва иш ҳақи:
- Тошкент шаҳри марказида жойлашган, барча меҳнат шароитлари яратилган замонавий идора;
- иш режими: беш кунлик иш ҳафтаси, икки кун дам олиш кунлари билан (шанба, якшанба);
- иш ҳақи 1 миллион сўм.
Мурожаат муддати ва манзил:
- номзодлар 2021 йил 4 майга қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхасини Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг contact@ altsul.uz электрон почтасига юбориш лозим (маълумот учун телефон: 71-241-72-44).
- Ишга қабул қилиш тартиби ва саволлар рўйхати билан http://altsul.uz/ishga-qabul-qilish-tartibi/ ҳавола орқали танишишингиз мумкин.