Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Вазирликка мурожаат қилиш

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Телефон (девонхона): (+998 71) 233-13-05
Факс: (+998 71) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Мурожаатлар натижалари

Мурожаат натижаси:

Йўналиш номи

 

01.01.-31.01.17 й.

01.02.-28.02.17 й.

01.03.-10.03.17 й.

Жами

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлар жами

5041

5527

1732

12300

Вазирлик марказий аппаратига

372

423

139

934

Суд департаментига

4669

5104

1593

11366

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган

657

750

246

1653

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг виртуал қабулхонаси

орқали келиб тушган мурожаатлар

116

168

41

325

Фельдъегерлик ва почта хизматлари
ҳамда тўғридан-тўғри (нарочно) келиб тушган мурожаатлар

679

789

242

1710

“Ишонч телефони” орқали келиб тушган мурожаатлар

36

25

13

74

Жами

6529

7259

2274

16062

 

 

 

 

 

 


Мурожаат натижаси:

Ушбу мурожаатни ўрганиш натижаларига кўра Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан жамият манфаатини кўзлаб Андижон вилоят хўжалик судига 54.474.991 сўм ундириш юзасидан даъво ариза киритилди. 

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, “Бахт пахта тозалаш” ОАЖдан фуқаро Р.Каримқуловнинг фойдасига жами 155 700 сўм ундириш юзасидан хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Натижада фуқаро Р.Каримқуловнинг фойдасига жами 155 700 сўм пул маблағи хўжалик судининг қарори билан тўлиқ ундирилиб мурожаати қаноатлантирилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сирдарё филиалидан фуқаро А.Эргашевнинг фойдасига жами 3.392.576 сўм ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Натижада фуқаро А.Эргашевнинг фойдасига жами 3.392.576 сўм пул маблағи фуқаролик судининг қарори билан тўлиқ ундирилиб, мурожаат қаноатлантирилди.

Мурожаат натижаси:

Адлия бошқармасининг аралашуви билан “Агробанк” АТБ Навбаҳор филиали томонидан “Нафиса орзуси” фермер хўжалигига ғалла 2017 йил ҳосили учун 23.02.2017 йилда ғалла имтиёзли кредит ҳисобидан “Навоий Агрокимҳимоя” ХАЖнинг ҳисоб рақамига 2.500.000 сўм пул маблағи ажратилиши таъминланди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш жараёнида Адлия бошқармасининг аралашуви билан қўшма корхона томонидан 355.755,1 сўмлик якуний ҳисоб-китоб маблағлари фуқаро Б.Шобидовнинг банк пластик карточкасига ўтказиб берилиши таъминланди ҳамда иш ҳақидан қарздорлик мавжуд эмаслиги аниқланди. 

Мурожаат натижаси:

Мурожаат ўганиб чиқилиб, адлия органи томонидан 2017 йил 16 январь куни “М.Мирзаев” боғдорчилик хўжалиги фойдасига 56.272.362 сўм асосий қарз ва 2.250.894 сўм пеня жами 58.523.256 сўм ундириш тўғрисида судга даъво ариза билан мурожаат қилинди.

Хўжалик судининг 2017 йил 14 февраль 23-1704/709-сонли ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қаноатлантирилди ва 58.523.256 сўм пул маблағи хўжалик фойдасига ундирилиши белгиланди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, “Бахт пахта тозалаш” ОАЖдан фуқаро Р.Каримқуловнинг фойдасига жами 155 700 сўм ундириш юзасидан хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Натижада фуқаро Р.Каримқуловнинг фойдасига жами 155 700 сўм пул маблағи хўжалик судининг қарори билан тўлиқ ундирилиб мурожаати қаноатлантирилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сирдарё филиалидан фуқаро А.Эргашевнинг фойдасига жами 3.392.576 сўм ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Натижада фуқаро А.Эргашевнинг фойдасига жами 3.392.576 сўм пул маблағи фуқаролик судининг қарори билан тўлиқ ундирилиб мурожаати қаноатлантирилди.

Мурожаат натижаси:

Вилоят адлия бошқармаси томонидан мурожаатни ўрганиш давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиб, ажратилган ер участкаси жойлаштирилиши масаласини қонунчиликда белгиланган тартибда зудлик билан қонуний ҳал қилиш ва ер участкаси чегаралари натурага кўчирилишини таъминлаш юзасидан Хоразм вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи номига тақдимнома киритилди.    

Тақдимнома кўриб чиқилиши натижалари бўйича туман ҳокимининг 2016 йил 5 август кунги 1693қ-сонли қарорини қонунга мувофиқлаштириш бўйича Урганч туман ҳокими томонидан 2017 йил 23 январь куни 99қ-сонли қарор қабул қилиниб, фуқаро М.Қурбановга Урганч тумани Ғалаба қишлоғи худудидан дорихона ва маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчаси қуриш учун 62-қисм контуридан жами 200 м2 ер майдони ажратилиб, ер участкаси чегаралари натурага кўчирилиши таъминланди.   

Мурожаат натижаси:

 Мурожаат ўрганиб чиқилиши натижасида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармасига киритилган тақдимномасига асосан тадбиркорлик субъектига имтиёз қўлланилмаганлиги оқибатида 250 000 000 сўм миқдорида ортиқча ундирилган божхона тўлови қайтарилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганишда АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Қатортол филиали 2016 йил 25 мартдаги кредит шартномасига асосан “Irrigatsiya-Ko’kalamzorlashtirish Qurilish” МЧЖга 700 000 000 сўм миқдорида кредит ажратиб берганлиги, кредит шартномасининг шартларига асосан кредитнинг асосий қарз суммаси фақатгина нақд пул орқали қопланиши кераклиги, акс ҳолда банк жарима сифатида 10 % миқдорида даромадни ундириб олиши белгиланганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан банк бошқарувчиси ҳамда кредит бўлими бошлиғига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан кўриб чиқилиб, уларнинг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Бундан ташқари, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан банкка киритилган тақдимномага асосан, банкнинг икки нафар мансабдор шахси интизомий жавобгарликка тортилиб, ноқонуний тартибда ундирилган 70 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағи тадбиркорлик субъектининг ҳисоб-рақамига қайтарилди.

Мурожаат натижаси:

Мурожаат вилоят адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви билан ижобий ҳал қилиниб, АТ “Агробанк” Оқтош филиали томонидан ўғли О.Муродуллаевга кредит ажратиш бўйича барча ҳужжатлар қабул қилиниши таъминланди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижаларига кўра, аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишини, унинг сабаблари ҳамда унга кўмаклашувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида Самарқанд шаҳар ҳокими номига тақдимнома киритилди.

Мазкур тамдимнома Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан муҳокама қилиниб, шаҳар ҳокимининг 16.02.2017 йилда фуқаро У.Бобоевга Самарқанд шаҳар Чўпон-ота маскани “Зарафшон” станцияси атрофидаги ҳудудидан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш базаси биноси қурилиши учун танланган 1700 кв.м ер майдони ажратиш тўғрисидаги далолатномасини тасдиқлаш ҳамда қурилишга рухсат бериш тўғрисида 234-Қ-сонли қарори қабул қилинган.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижаларига кўра, фуқаро Н.Мелибоевнинг фермер хўжалиги ер майдонини туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан ўлчаб берилмаётганлиги ҳақидаги важлари вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ва туман бўлими мутахассислари томонидан Н.Мелибоевнинг иштирокида фермер хўжалигига ажратилган ер майдонини жойида ўлчаб берилган ва чегаралари белгилаб берилиб далолатнома тузилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бузилганлиги боис, туман ҳокимининг фуқаро Н.Мелибоевга фермер хўжалиги ташқил қилиш учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги 2016 йил 03 ноябрдаги 3227-Қ-сонли қарорини ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини қўриб чиқиш бўйича вилоят комиссиясига тасдиқлаш учун тақдим этиш чорасини кўриш тўғрисида 2017 йил 20 февраль куни туман ҳокими номига тақдимнома киритилган. 

Мурожаат натижаси:

Адлия бошқармаси томонидан ўрганиш давомида тадбиркорга нисбатан хисобланган жаримани қайта хисоблаб чиқилиши юзасидан Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасига тақдимнома киритилиб ижроси назоратга олинди.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш жараёнида фуқаро Р.Равшанованинг табиий газдан қарздорлиги мавжуд эмаслиги аниқланиб, унинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. 

Мурожаат натижаси:

Фуқаро Н.Турсуновага мулкий ҳуқуқлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддасига асосан ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш жараёнида ТИФ “Миллий банк” Шофиркон туман филиали томонидан якка тартибдаги тадбиркор А.Ҳусеновга 14.900.000 сўм кредит маблағи берилиши таъминланиб, тадбиркорнинг мурожаати қаноатлантирилди.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни ўрганиш жараёнида фермер хўжалиги томонидан 2016 йил ҳосилидан топширилган пахта хом ашёси учун тўланмасдан қолган 3 092 000 сўм асосий қарз ва 618 400 сўм пеняни ундириб бериш тўғрисида тадбиркор манфаатини кўзлаб Бухоро вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Мурожаат натижаси:

Когон “Олтин тола” акциядорлик жамияти ҳисобидан фермер хўжалиги фойдасига кечиктириб тўлаб берилган пул маблағи учун пеня ундириб бериш тўғрисида Бухоро вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Мурожаат натижаси:

Мурожаат юзасидан Бухоро вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилиб, суднинг қарорига асосан “Аму-Бухороканалқурилиш” АЖга қарашли 3-сон қурилиш монтаж корхонаси ҳисобидан “Бухоро авто қурилиш савдо” МЧЖ фойдасига асосий қарз ва пеня ундирилиши таъминланди.

Мурожаат натижаси:

Аниқланишича, ЯТТ “Гаппаров Ҳусниддин Шахриддинович” билан “Navoiy invest construction and engineering” МЧЖ ўртасида 2016 йил 24 октябрда шартнома тузилган.

Ўрганиш жараёнида, “Navoiy invest construction and engineering” МЧЖ томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун 30.378.000 сўм тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Адлия бошқармаси томонидан мазкур қарздорликни ундириш юзасидан Тошкент шаҳар хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Шунингдек, суднинг 2017 йил 31 январдаги ҳал қилув қарорига асосан ушбу даъво ариза қаноатлантирилиб, ЯТТ “Гаппаров Ҳусниддин Шахриддинович” фойдасига 30.378.000 сўм ундириш белгиланди.

 

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш давомида, “Sumbila Navbahor” МЧЖ томонидан фуқаро А.Асадовга “нексия” русумли автомашина етказиб берилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан адлия бошқармаси томонидан “Sumbila Navbahor” МЧЖга нисбатан шартномани бекор қилиш, 10.000.000 сўм асосий қарздорликни ҳамда етказилган маънавий зарарни ундириш тўғрисида Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Адлия бошқармасининг аралашуви билан МЧЖ томонидан фуқаро А.Асадовга 19.01.2017 йилда 10.000.000 сўм тўлаб берилди. Шунингдек, суднинг 2017 йил 13 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан ушбу даъво ариза қаноатлантирилиб, фуқаро А.Асадов фойдасига 200.000 сўм маънавий зарар ундириш белгиланди. 

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш жараёнида фермер хўжалигига жамият томонидан 6.161.000 сўм тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Адлия бошқармаси томонидан мазкур қарздорликни ҳамда унга ҳисобланган пеняни ундириш тўғрисида хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Хўжалик суднинг 2017 йил 16 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан ушбу даъво ариза қаноатлантирилиб, “Мехринисо Адизова” фермер хўжалиги фойдасига 5.068.846 сўм асосий қарз 150.000 сўм пеня ундириш белгиланди. 

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш давомида, “Sumbila Navbahor” МЧЖ томонидан фуқаро Т.Тулаевга “матиз” русумли автомашина етказиб берилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Адлия бошқармаси томонидан “Sumbila Navbahor” МЧЖга нисбатан шартномани бекор қилиш, 12.500.000 сўм асосий қарздорликни ҳамда етказилган маънавий зарарни ундириш тўғрисида Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Шунингдек, суднинг 2017 йил 13 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан ушбу даъво ариза қаноатлантирилиб, фуқаро Т.Тулаев фойдасига 12.500.000 сўм асосий қарз ҳамда 200.000 сўм маънавий зарар ундириш белгиланди. 

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни кўриб чиқиш натижасида 2016 йилнинг 29 июнь куни тузилган 7-сонли пудрат шартномасининг 2.1-бандига асосан “JAVLON” хусусий фирмаси томонидан 2016 йил 30 июль куни Қўшкўпир туман “Машина трактор парки” масъулияти чекланган жамиятига 2.284.090 сўмлик назорат кузатув камералари ўрнатиб берилган.

Шунингдек, мазкур шартноманинг 3.1-бандига асосан “Буюртмачи” буюрган иш учун тўловни, буюртмани “Пудратчи”дан қабул қилиб олганидан сўнг 2016 йилнинг 15 декабрь кунига қадар тўлаб берилиши белгиланган.

Бироқ, Қўшкўпир туман “Машина трактор парки” масъулияти чекланган жамиятига ўрнатиб берилган назорат кузатув камералари учун жами 2.284.090 сўмлик пул маблағлари жамият томонидан фирманинг хисоб рақамига бугунги кунга қадарли ўтказиб берилмаганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан “JAVLON” хусусий фирмаси фойдасига 2.284.090 сўм асосий қарзни ва тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0.1 фоизи миқдорида 90 кун учун 205.568 сўм пеняни, жами 2.489.658 сўмни ундириш юзасидан 2017 йил 15 март куни Хоразм вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилди.