Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Вазирликка мурожаат қилиш

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Мурожаатлар натижалари

Мурожаат натижаси:

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан мактаб-интернатга киритилган тақдимномага асосан фуқаро И.Худойқуловага ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа пули тўлаб берилди, шунингдек қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги сабабли мактаб-интернатнинг бош ҳисобчи Ш.Мухидов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 49-3 моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган ва суд томонидан унга нисбатан энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдорида, яъни 1 497 750 сўм жарима жазоси тайинланган.

Мурожаат натижаси:

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан АИТБ “Ипотека банк”га киритилган тақдимномага асосан банкнинг Олмазор филиали масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан “хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

Мурожаат натижаси:

Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг 8-496/3-сонли хатига кўра, фуқаро Н.Говорухинанинг пенсия иши ҳужжатлари қайта кўриб чиқилди ва жорий йилнинг май ойидан пенсия миқдори оширилди.

Мурожаат натижаси:

Мурожаат кўриб чиқилиши давомида фуқаро У.Алламов “Туямўйин-Урганч” МСҚФБ Урганч шаҳар бўлимида 2016 йилнинг 1 ноябридан  2017 йил 31 январгача ишлаганлиги, бироқ унинг иш ҳақлари ўрганиш кунига қадар тўланмаганлиги аниқланди.

Шунга асосан вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро У.Алламовнинг 1 084 979 сўм иш ҳақлари 2017 йилнинг 6 апрель куни тўлиқ тўланиб, якуний ҳисоб-китоб қилинди.

Бундан ташқари, “Туямўйин-Урганч” МСҚФБ га фуқаро У.Алламовнинг иш ҳақлари ўз вақтида берилмасдан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги сабабли қонун ҳужжатлари бузилишини олдини олиш ва келгусида такрорланмаслиги тўғрисида тақдимнома киритилиб, айбдор мансабдор шахснинг интизомий жавобгарлик масаласини ҳал этиш сўралди.

Мурожаат натижаси:

Мурожаатни кўриб чиқиш натижасида 2016 йилнинг 29 июнь куни тузилган 7-сонли пудрат шартномасининг 2.1-бандига асосан “JAVLON” хусусий фирмаси томонидан 2016 йил 30 июль куни Қўшкўпир туман “Машина трактор парки” масъулияти чекланган жамиятига 2.284.090 сўмлик назорат кузатув камералари ўрнатиб берилган.

Шунингдек, мазкур шартноманинг 3.1-бандига асосан “Буюртмачи” буюрган иш учун тўловни, буюртмани “Пудратчи”дан қабул қилиб олганидан сўнг 2016 йилнинг 15 декабрь кунига қадар тўлаб берилиши белгиланган.

Бироқ, Қўшкўпир туман “Машина трактор парки” масъулияти чекланган жамиятига ўрнатиб берилган назорат кузатув камералари учун жами 2.284.090 сўмлик пул маблағлари жамият томонидан фирманинг хисоб рақамига бугунги кунга қадарли ўтказиб берилмаганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан “JAVLON” хусусий фирмаси фойдасига 2.284.090 сўм асосий қарзни ва тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0.1 фоизи миқдорида 90 кун учун 205.568 сўм пеняни, жами 2.489.658 сўмни ундириш юзасидан 2017 йил 15 март куни Хоразм вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилди.

Мазкур киритилган даъво ариза вилоят хўжалик суди томонидан 2017 йил 13 апрель куни кўриб чиқилиб, Қўшкўпир туман “Машина трактор парки” масъулияти чекланган жамиятидан “JAVLON” хусусий фирмаси фойдасига 2.284.090 сўмлик асосий қарз ва 100.000 сўмлик пеня жами 2.384.090 сўмлик пул маблағини ундириш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш натижасига кўра, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сирдарё филиалидан фуқаро С.Худашеванинг фойдасига жами 834 000 сўм ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Натижада фуқаро С.Худашеванинг фойдасига жами 834 000 сўм пул маблағи фуқаролик судининг қарори билан тўлиқ ундирилиб мурожаати қаноатлантирилди.

Мурожаат натижаси:

Ўрганиш давомида Сирдарё туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари иштирокида фуқаро Ш.Дадаевнинг хонадони қайта хатловдан ўтказилганда истеъмол қилинган электр энергияси учун қарздорликлар мавжуд эмаслиги аниқланиб хонадони электр энергиясига қайта уланиб элентр тармоқлари корхонасига эътирози йўқлиги хақидаги адлия бошқармасига берган тушунтириш хатига асосан мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.

Мурожаат натижаси:

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 587-моддасига асосан лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан ишлаб чиқарувчи (сотувчи) учинчи тараф билан ундан ўз маблағи ҳисобига лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса, бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олиши, 589-моддасида лизинг субъектлари эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг объектини оладиган шахс лизинг олувчи деб ҳисобланиши белгиланганлиги тушунтирилиб мурожаати қаноатлантирилди.

Мурожаат натижаси:

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан киритилган тақдимномага кўра, фуқаро А.Қуддусовга 2016 йил сентябрь ойидан жорий йилнинг апрель ойига қадар тўланиши лозим бўлган товон пули ундириб берилди.     

   

Мурожаат натижаси:

Мазку мурожаат юзасидан Бўз туман ҳокимлигига 2017 йил 17 мартда тақдимнома киритилиб, тақдимнома натижасида туман ҳокимининг юқоридаги қарори тегишли банди бекор қилиниб, қонунга мувофиқлаштирилди.


Мурожаат натижаси:

Адлия бошқармаси томонидан ўрганиш давомида тадбиркор Қ.Собировга хисобланган 12.690.000 жаримани бекор қилиш юзасидан Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасига тақдимнома киритилиб, тақдимнома натижасида вилоят ДСБнинг 2017 йил 30 январдаги хатига асосан Қ.Собировга нисбатан нотўғри хисобланган 12.690.000 жарима суммаси бекор қилиниб, ДСИ ходимлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Мурожаат натижаси:

“Элбек Шавкатович” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Абдуллаев 2014 йил22 июль куни “Микрокредитбанк” АТБ Шовот филиали бошқарувчиси Ж.Джабберганов номига YTO-C1402 русумли трактор сотиб олиш учун 18 фоиз устама билан 3 йил муддатга 125.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратишни сўраб мурожаат қилган.

Ш.Абдуллаевнинг мурожаати “Микрокредитбанк” АТБ Шовот филиали томонидан кўриб чиқилиб, 2014 йил 23 июль куни “Элбек Шавкатович” фермер хўжалиги билан банк ўртасида 60-сонли кредит шартномаси тузилган.

“Микрокредитбанк” АТБ Шовот филиали томонидан “Элбек Шавкатович” фермер хўжалигининг 2014 йил 12 сентябрдаги 57-сонли тўлов топшириқномасига асосан YTO-C1402 русумли трактор сотиб олиш учун 125.000.000 сўм пул маблағи “Давр Машлизинг” масъулияти чекланган жамиятининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Бироқ, “Элбек Шавкатович” фермер хўжалиги томонидан кредит шартномасига асосан белгиланган муддатларда тўланиши лозим бўлган маблағлар ўз вақтида банкга қайтарилмаганлиги сабабли “Микрокредитбанк” АТБ Шовот филиали томонидан 2016 йил 4 мартдан 2016 йил 26 декабргача0.1 фоиздан жами 6.600.364 сўм пеня ҳисоблаш ўрнига ҳар бир кечиктирилган кун учун асоссиз равишда 0.5 фоиздан жами 33.001.823 сўм пеня, яъни 26.401.459 сўм ортиқча ҳисобланган.

Шунингдек, “Микрокредитбанк” АТБ Шовот филиали томонидан “Элбек Шавкатович” фермер хўжалигидан ортиқча ҳисобланган пеня ҳисобидан 13.256.121 сўм 73 тийин пул маблағи ундирилганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан “Элбек Шавкатович” фермер хўжалиги фойдасига 2014 йил 23 июль куни тузилган 60-сонли кредит шартномасининг 6.21-бандига зид равишда ортиқча ҳисобланган 26.401.459 сўмдан ундирилган 13.256.121 сўм 73 тийинни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқарувининг 2001 йил 23 июндаги 14/22-сонли қарорига асосан ортиқча ҳисобланган пул маблағини 0.1 фоизи миқдорида қайтарилиши кечиктирилган 90 кун учун 2.376.131 сўм пеняни, жами 15.632.252 сўм 73 тийинни ундириш юзасидан 2017 йил 5 апрель куни Хоразм вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Мазкур киритилган даъво ариза вилоят хўжалик суди томонидан2017 йил 27 апрель куни кўриб чиқилиб, “Микрокредитбанк” АТБ Шовот филиалидан “Элбек Шавкатович” фермер хўжалиги фойдасигажами 15.632.252 сўмлик пул маблағини ундириш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилди.

Мурожаат:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2017 йил 1-ярим йилликка мўлжалланган иш режасининг 20-банди ҳамда Хоразм вилоят адлия бошқармасининг 2017 йил 1-ярим йиликка мўлжалланган иш режасининг 11-банди ижросини таъминлаш юзасидан бошқарма бошлиғининг 2017 йил 30 январдаги 23-ум-сонли буйруғига асосан “Гурлан пахта тозалаш” акциядорлик жамияти фаолиятида фермер хўжаликлари билан 2015-2016 йилларда контрактация шартномалари тузилиши ва бажарилишида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши аҳволи ўрганиб чиқилди.

Ўтказилган ўрганиш жараёнида жамият томонидан Гурлан туманида фаолият кўрсатиб келаётган “Турсунбой ферма” фермер хўжалиги 2016 йил 22 февралда тузилган “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси”га асосан 94.9 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш мажбуриятини олиб, амалда жавобгарнинг манзилига 120.3 тонна 153.338.100 сўмлик маҳсулот етказиб берган.

Мазкур шартноманинг 4.3-бандида “Тайёрловчи”, “Хўжалик”ка етказиб берилган маҳсулотнинг 90 фоизлик қийматини 2016 йил31 декабрдан кечиктирмасдан тўлиқ тўлаб бериши кўрсатилган.

Бироқ, жамият томонидан 2016 йил 7 февраль кунига қадар фермер хўжалиги томонидан етказиб берилган маҳсулот қийматининг 7.314.400 сўми тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмаганлиги аниқланди.



Мурожаат натижаси:

Аниқланган ҳолатлар юзасидан “Гурлан пахта тозалаш” АЖдан “Турсунбой ферма” фермер хўжалиги фойдасига 7.314.400 сўм асосий қарзни ва тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида 38 кун учун 1.111.800 сўм пеняни, жами 8.426.200 сўмлик пул маблағини ундириш юзасидан 2017 йил 10 февраль куни Хоразм вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди.

Мазкур киритилган даъво ариза вилоят хўжалик суди томонидан2017 йил 14 март куни кўриб чиқилиб, “Гурлан пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан “Турсунбой ферма” фермер хўжалиги фойдасига7.314.400 сўмлик асосий қарз ва 111.180 сўмлик пеня жами 7.425.580 сўмлик пул маблағини ундириш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилди.