Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Кексаларни эъзозлаш йили

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Кексаларни эъзозлаш йили

КЕКСАЛАР - ХОНАДОНИМИЗ ФАЙЗИ ВА ФАРИШТАСИ

Маълумки, миллий қадриятларимиздан бири ёши улуғ инсонларни қадрлашдир. Кексаларни эъзозлашдек азалий қадрият халқимизни жипслаштириш, одамлар орасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, турли миллат вакилларининг аҳил-иноқ яшашига хизмат қилиб келган. Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш улуғлангани боис жаҳон аҳли бизга ҳавас билан қарайди.

«Қариси бор уйнинг париси бор», дейдилар. Зеро, кексалари бор хонадонда қувонч, файзу барака, хотиржамлик бўлади. Кексаларга эҳтиром, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш асрлар оша яшаб келаётган боқий қадриятларимиздан саналади. Жорий йилнинг «Кексаларни эъзозлаш йили» деб номланиши фикримизнинг яққол далилидир.

Дунё халқлари ўртасида жамоа бўлиб ҳаёт кечиришдан кўра, ёлғиз яшашга мойиллик тобора кучайиб бораётган бугунги глобаллашув жараёнида нуронийларимизнинг ёшлар тарбиясида ўрни, уларнинг насиҳатлари кўрсатаётган йўл-йўриқлариии бебаҳо миллий-маънавий бойликка қиёсласак, асло муболаға булмайди. Зеро, хонадонларимиз фаришталари — кексалар яқин ўтмишни бугунги дориламон кунларга қиёслаб, ҳаётий хулоса чиқарадилар ва ёшларни буюк неъмат — тинчлик-осойишталикнинг қадрига етишга ундайдилар.

Давлатимиз томонидан кексаларни эъзозлаш, ижтимоий муҳофазалаш борасида алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

Кексаларни хурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавий ва маданий белгисидир. Ўзбек халқига азалдан хос бўлган бундай юксак фазилатлар истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Юртимизда нуронийларга алоҳида ҳурмат эҳтиром кўрсатилаётганлиги, уларнинг саломатлигини асраш ва ҳаётий тажрибаларидан унумли фойдаланиш эртамиз эгалари бўлмиш ёшларимизнинг порлоқ келажагини таъминлашга хизмат қилади.

Мамлакатимизда барча соҳалар қатори иқтисодиётимизнинг ҳам жадал ва барқарор ривожлантирилаётган аҳоли турмушини яхшилаш имконини бермоқда.

Давлатимиз раҳбарининг матбуотда эълон қилинган “Кексаларни эъзозлаш йили ” давлат дастури тўғрисидаги қарори юртимизда нуронийларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунаси бўлди.

Давлат дастурида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида кексалар ва ногиронларга доимий эътибор қаратадиган секторни мустаҳкамлаш, уларга хизмат кўрсатадиган идоралар, биринчи навбатда, пенсия, ижгимоий ва тиббий хизмат кўрсатувчи идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишга алоҳида эьтибор каратилган. Яъни, ҳар бир маҳалла ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тузилмасида кексалар ва ногиронларга доимий эътибор бериш масалалари бўйича комиссиялар, фуқаролар йиғинлари раислари бошчилигида пенсия, ижтимоий ва тиббий хизмат юзасидан жамоатчилик назорати масалалари бўйича комиссиялар тузиш, уларнинг фаолиятини янада яхшилаш кўзда тутилган.

Дастурда нуронийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, саломатлигини асраш борасида муҳим масалалар белгиланди. Жумладан, кексаларимизни соғломлаштириш, уларнинг умрини янада узайтириш, шу мақсадда ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича аниқ вазифалар қайд этилди.

Бинобарин, ёш авлодни 6аркамол этиб тарбиялашда алоҳида ўрни бўлган дуогуй кексаларимизни қадрлаш ҳар биримиз учун муҳим вазифадир. Кексаларни эъзозлашдек инсонпарварлик замирида улкан маъно-мазмун мужассам. Фарзандлар камоли-юрт қудратини, маданиятимиз даражасини, кексаларга ҳурмат ва эътибор эса, маънавиятимиз истиқболини белгилайди. Зотан, насиҳатгўй нуронийлари бор элга қут-барака ёғилади, уларнинг дуолари билан элда тинчлик, юртда фаровонлик барқарорлик бўлади. Зеро кексалаларнинг олтин ўгитларига амал қилиб яшаш комиллик, турмуш фаровонлигимиз ва тинчлик осойишта ҳаётимиз гаровидир.

 

Муаллиф: Абдумалик Мирзаев, Денов туман давлат 4-сон нотариуси