Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Кексаларни эъзозлаш йили

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Телефон (девонхона): (+998 71) 233-13-05
Факс: (+998 71) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Кексаларни эъзозлаш йили

КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ – АСРИЙ ҚАДРИЯТ

Халқимиз пир-у бадавлат отахан ва онаханлар истиқомат қилувчи хонаданларни фариштали уй, деб улуғлайди. Зеро, нуроний кексаларимиз ёш авлодга меҳр-оқибатни ўргатиб, оилаларда тотувликни, жамиятда барқарорлик муҳитини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётир.

Президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси билан 2015 йилнинг “Кексаларни эъозлаш йили”, деб эълон қилиниши бу борадаги эзгу анъаналаримизни янги маъно мазмун билан бойитишда муҳим аҳамият касб этаётир.

Мамлакатимиздаги тиббиёт муассасаларида нуронийларнинг саломатлигини асраш, узоқ умр кечиришини таъминлашда уларга кўрсатилаётган замонавий тиббий-профилактика, диагностика ва даволаш хизматининг сифати ва самарасини янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Хусусан, кексаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни белгиланган муддатларда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, ўз вақтида соғломлаштириш, хонадонларда тиббий-патронаж ишларини юқори савияда ташкил этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 13 октябрдаги “1941 – 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифаларни ижро этиш мақсадида жойлардаги тиббиёт бирлашмаларида уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ва пенсионерлар рўйхатининг электрон базаси шакллантирилиб, нуронийлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга хонадан, стационар ва санаторий-курорт шароитида саломатлигини яхшилаш бўйича тегишли тавсиялар берилмоқда.

Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таснифига кўра, 60 ёшдан 74 ёшгача бўлган аҳоли – кексалар, 75 ёшдан 89 ёшгача бўлган аҳоли – қариялар 90 ва ундан ортиқ ёшдагилар узоқ умр кўрувчилар ҳисобланади.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимида фаолият кўрсатиб, нафақага чиққан фахрийлар 28 нафарни ташкил этади. Шу билан бир қаторда фахрийларни ҳар байрамда бошқарма томонидан йўқлаш ананага кирган, бунинг мисолида Яккабоғ туман Иқтисодиёт коллежида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги муносабати билан ҳамда Республиканинг чекка туманларидаги хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасида тадбир ўтказилди.

Тадбирда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, фаол ёшлар ва талабалар ҳамда ОАВ вакиллари ҳамда бошқарма, унинг тизимида фаолият кўрсатиб, нафақага чиққан фахрийларга байрам табриги ва эсдалик совғалари улашилди.

Бир сўз билан айтганда,кексаларга ғамхўрлик, эъзоз, ҳурмат кўрсатиш бизнинг бурчимиздир.


Муаллиф: Фарруҳ Хайитов, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси