Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Кексаларни эъзозлаш йили

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Кексаларни эъзозлаш йили

Кексаларга ҳурмат кўрсатиш ҳам вазифамиз, ҳам бурчимиздир

Мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг маиший турмуш шароитларини янада яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлаш каби эзгу мақсадларга устувор ўрин ажратилган Дастурда белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан Андижон вилоят адлия бошқармаси кенг кўламли ишлар олиб бормоқда.

Жумладан, бошқарма томонидан кекса авлод вакилларини ижтимоий муҳофаза қилиш билан бирга, улар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар уюштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада таълим муассасаларида, маҳаллаларда ва меҳнат жамоаларида “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Кексалари ардоқланган юрт”, “Фахрийлар — фахримиз” мавзуларида учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Бу тадбирларда амалдаги ва янги қабул қилинган қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тарғиботига ҳам эътибор қаратилмоқдаки, бу аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга замин яратмоқда.

Олиб борилган кенг қамровли ишлар натижаси ўла­роқ, бугун ҳамюрт­ларимиз нафақат қонунларни билиш, балки ўз ҳуқуқ ва манфаатларини қонун воситасида ҳимоя қилиш кўникмасига ҳам эга бўлмоқда. Ўз навбатида, фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд тартибида ҳимоя қилиш имкониятидан тобора кўпроқ фойдаланиши суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси, десак асло муболаға бўлмайди.

1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини қўллаб-қувватлаш, ёлғиз қариялар ва ногиронларга қўрсатиладиган ижтимоий ва маиший хизматлар рўйхатини кенгайтириш, уларни фаровон ва муносиб турмуш шароитлари билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларга, фахрийлар ва ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ҳамда сифатини ошириш, уларни тизимли соғломлаштиришни ташкил этиш, кўриш ва эшитиш органлари, таянч ҳаракат тизими ва юрак-қон-томир касалликларини даволашнинг замонавий усуллари билан қамраб олиш ва улардан фойдаланишни кенгайтириш, уларни реабилитация воситалари билан имтиёзли таъминлаш, кекса инсонларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган санаторий-соғломлаштириш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларга маҳаллалар, “Нуроний” жамғармаси, бош­қа нодавлат ташкилотлар ва ижтимоий тузилмалар билан биргаликда адлия бош­қармаси ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.

Бундан ташқари, бошқарма ходимлари томонидан тизимда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган ходимларни нафақага кузатиш, вилоят фахрийлар кенгаши аъзоларига эса эҳтиром кўрсатиш тадбирлари тантанали тарзда уюштирилмоқда.

Мамлакатимизда кексаларни ҳар томонлама рағбатлантиришга доир амалга оширилаётган чора-тадбирлар улар учун нафақат моддий, айни пайтда катта маънавий-руҳий мададдир.

Дастур доирасида тадбирлар давом эттирилмоқда.


Муаллиф: Фарҳодбек Оқилов, Андижон вилоят адлия бошқармаси масъул ходими