Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Кексаларни эъзозлаш йили

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Кексаларни эъзозлаш йили

Кексаларни эъзозлаш – миллий қадрият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши ҳамда 2015 йилнинг мамлакатимизда “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши мамлакатимиизда кексалар – хонадонларимизнинг файзу баракаси бўлган отахон ва онахонларимизга бўлган юксак эътиборнинг намунасидир.

Маълумки, юртимизда ёши улуғ инсонларни қадрлаш миллий қадрият ҳисобланади. Чунки, кексаларнинг маслаҳат ва ўгитларига амал қилиб яшаш комиллик, турмуш фаровонлигимиз ва тинчлик-осойишта ҳаётимиз мазмунига айланган. “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қари билганини пари билмас” каби ҳикматли иборалар неча минг йиллар мобайнида ҳаётда ўз исботини топиб келган ҳақиқат эканлигини яхши англаймиз. Аслида ҳам, бир умр меҳнат қилиб, фарзанд тарбиялаб, эл-юрт корига яраб яшаётган ҳар бир инсон кексайганда ҳурмат-иззат кўриб, эъзозланиб, ҳаётидан рози бўлиб яшашга муносибдир.

Халқимиз кексаларни ҳамиша ҳурматлаб, уларга эҳтиром кўрсатади. Ёшларимиз нуронийни кўрса, қўли кўксида, саломга шай, хизматга тайёр туради. Маслаҳати-ю панд-насиҳатига лаббай, дейди танбеҳига доим қулоқ тутади. Уйининг, дастурхонининг тўрини ёши улуғларга атайди.

Давлат дастурида қонунчилик, пенсия таъминоти ва ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш, ёшга оид касалликлар, жумладан, кўриш ва эшитишнинг заифлашуви каби касалликлар профлактикаси ҳамда кекса авлод вакилларини соғломлаштириш тадбирларини янада такомиллаштириш каби кенг миқёсдаги масалалар қаторида, кексалар учун қулайлик туғдирувчи, шу жумладан, улар турли хил маълумотнома ва ҳужжатларни олишларида барча қулайликларга эга давлат хизматлари кўрсатиш тизимини шакллантириш, кўриш, эшитиш ва ҳаракатланишида муаммоси бор инсонларни реабилитациянинг техник ва бошқа ёрдамчи воситалари билан таъминлаш каби тадбирларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, кекса авлод вакилларининг мароқли ҳордиғини ташкил этиш масалалари ҳам муҳим ўрин тутишини инобатга олган ҳолда, уларнинг қизиқишига мос кўрсатувлар, спектакллар ва фильмлар намойишини кўпайтириш, янги кўнгилочар ва маданий-маърифий лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Юртбошимиз раҳнамолигида ёши улуғ инсонларни, аввало, уруш ва меҳнат фахрийларини эъзозлаб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муносиб турмуш шароити яратишга қаратилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир юксак намунаси.

Мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “2014 йилнинг ўзида уларга Давлат бюджети ҳисобидан 11 триллион 618 миллиард сўмдан ортиқ пенсия, 105 миллиард сўмдан зиёд нафақалар тўлангани бунинг амалий тасдиғидир. Дунёдаги камдан-кам давлатлар қаторида бугунги кунда давлатимиз пенсияга ажратадиган маблағнинг миқдори ўртача ойликнинг 41 фоиздан зиёдини ташкил этиши ҳам шундан далолат беради”.

Давлат томонидан кўрсатилаётган ёрдам билан бирга, кексаларимизга кўпгина жамоат ташкилотлари ҳам моддий ва маънавий ёрдам кўрсатмоқда.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида аҳолининг 7,2 фоизи пенсионерлар ва кексалардан иборат бўлса, эндиликда бу кўрсаткич 9,3 фоизга етди. Кексалар ҳиссасининг кўпайиши уларнинг умр кўриш даражаси ошаётганидан далолатдир. Халқимизнинг ўртача ёши 1990 йилда 67 ёшни ташкил қилган бўлса, ҳозирги кунга келиб 73,5 ёшга, аёлларники эса 75,8 ёшга етди. 80-90 ёшга етган қариялар сони ҳам ошиб бормоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда 1999 йилдан бошлаб 9 майни “Хотира ва қадрлаш” куни сифатида нишонлаш анъанага айланди.

Ушбу байрам шарофати билан кекса отахону онахонларимиз халқимиз эъзозида бўлиб, моддий ва маънавий жиҳатдан мунтазам қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Президентимиз томонидан қабул қилинган “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳам ана шундай ғамхўрлик намунаси бўлди. Унга асосан, уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий ҳимоялаш, хусусан, йилда бир марта ўзлари учун мақбул муддатларда санаторий-соғломлаштириш муассасаларида давлат ҳисобидан даволанишлари учун имкон яратилди.

Айтиш жоизки, давлатимиз томонидан кекса авлод вакиллари ҳаётини фаровон қилиш борасида барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бироқ уларнинг оғирини енгил, умрини узоқ қилиш жамиятимиз, хусусан, ёш ва ўрта авлод вакилларига ҳам бевосита боғлиқ. Шу сабабли, ҳар биримиз ёнимизда яшаётган ота ва оналаримиз, бобо ва бувиларимизга кўрсатадиган эътибор, эҳтиром ва амалий кўмакни инсонийлик бурчимиз, деб билишимиз лозим.


Муаллиф: С.Абдурахмонов, Жиззах шаҳар 3-сон ДНИ нотариуси