Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Кексаларни эъзозлаш йили

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Кексаларни эъзозлаш йили

Юртимиз кексалари ва уларга яратилаётган қулайликлар

Жорий йилга Президентимиз томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили”, деб ном берилиши давлатимизда кексаларга яратиб берилган имкониятларни янада юксалтирди. Бундан асосий мақсад кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда ғамхўрлик кўрсатиш ва эътиборни кучайтиришдан иборат.

Шу муносабат билан 2015 йил 18 февралда Юртбошимизнинг “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида“ қабул қилинган Фармони ҳам кексаларга бир қатор қулайликлар яратишни назарда тутади. Хусусан, дастурда 1941 — 1945 йилги уруш қатнашчилари ва меҳнат фронти иштирокчиларини ижтимоий, тиббий ҳамда пенсия таъминотини мукаммаллаштириш ва қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ёши улуғ инсонлар, биринчи навбатда, ёлғиз қариялар ва ногиронларга кўрсатиладиган ижтимоий ва маиший хизматлар рўйхатини кенгайтириш, уларни тизимли асосда соғломлаштиришни ташкил этиш, кексалар ва ногиронларни ёрдамчи ҳамда техник реабилитация воситалари билан таъминлаш, кексаларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган санаторий-соғломлаштириш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш каби вазифалар белгиланган. Шу билан бирга кексаларимизнинг жамият ва оиладаги ўрнини мустаҳкамлаш, ёшларимизни кўп асрлик миллий қадриятлар руҳида тарбиялашда уларнинг роли ва аҳа­мия­тини кучайтириш кўз­да тутилган.

Мазкур Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан тармоқ дастури ишлаб чиқилиб, унга кўра, давлат нотариал идоралари нотариуслари кекса ёшдаги шахсларга бепул маслаҳатлар бериши ҳамда ФҲДЁ органлари қошида ташкил этилган “Ёш оила қурувчилар мактаби” маш­ғулотларига катта ҳаётий тажрибага эга бўлган кексаларни жалб этган ҳолда давра суҳбатлари ўтказиш белгиланган.

Шу йилнинг ўтган даври мобайнида Наманган вилоятида фаолият юритаётган давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан 703 нафар кекса ёшдаги фуқароларга нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш тартиби ва бош­қа ҳуқуқий масалалар бўйича бепул маслаҳатлар берилди. Шунингдек, ФҲДЁ бўлимлари томонидан “Ёш оила қурувчилар мактаби” машғулотларига катта ҳаётий тажриба ва обрў-эътиборга эга бўлган кексалар иштирокида 112 маротаба суҳбат ташкил этилди. Энг муҳими, Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан ёши улуғ кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хусусан, уларга ижтимоий-ҳуқуқий кўмак кўрсатиш, ҳаётини фаровон қилиш борасида хайрли ишлар амалга оширилмоқда.


Муаллиф: М.Усмонхожиев, Наманган вилоят адлия бошқармаси масъул ходими