Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Кексаларни эъзозлаш йили

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Телефон (девонхона): (+998 71) 233-13-05
Факс: (+998 71) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Кексаларни эъзозлаш йили

Қариси бор уй
Республикамизда кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизда қадрият даражасига кўтарилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда Юртбошимиз 2015 йилни мамлакатимизда “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилишни таклиф этиб, “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қариялар - хонадонларимизнинг файзи ва фариштаси”, деган мақол ва ҳикматли сўзларни бежиз таъкидлаб ўтмадилар. Давлатимиз раҳбарининг бу таклифи йиғилганлар томонидан гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватланди. “Бугунги кунда мамлакатимизда 60 ёшдан ошганлар сони 2 миллион 873 мингдан кўпроқ кишини ташкил этади. Мустақиллик йилларида халқимизнинг ўртача ёши 1990 йилдаги 67 ёшдан 73,5 ёшга, аёллар ўртасида эса 75,8 ёшга етди. “Айни пайтда юртимизда 225 минг нафар 80 ёшдан, 44 минг нафар 90 ёшдан, 8 минг 700 нафар – шунга эътибор беринг – 100 ёшдан ошган табаррук қариялар яшамоқда. Улар орасида 3 минг 109 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 69 минг 994 нафар фронт ортида меҳнат қилган инсонлар борлигини алоҳида таъкидлаш лозим”. — дейдилар муҳтарам юртбошимиз.

Бугунги дориломон кунларда умргузаронлик қилаётган фаҳрийларни ҳурмат қилиш, эъзозлаш, уларга эътибор қаратиш барчамизнинг фарзандлик бурчимиздир. Оилаларимизнинг барқарорлигини таъмин этувчи муҳим омиллардан бири кексалар ва ёшларнинг муносабатига бориб тақалади. Эътибор берган бўлсангиз, ёши улуғ отахон ва онахон яшайдиган хонадонда ўзгача муҳит ҳукмрон бўлади. Ҳар бир иш, тадбир улар билан кенгашиб ҳал қилинади.

Миллий қадриятларимиздан бири ёши улуғ инсонларни қадрлашдир. Зеро, кексаларнинг олтин ўгитларига амал қилиб яшаш комиллик, турмуш фаровонлигимиз ва тинчлик-осойишта ҳаётимиз гаровидир. Бир умр меҳнат қилиб, фарзанд тарбиялаб, эл-юрт корига яраб яшаётган ҳар бир инсон кексайганда ҳурмат-иззат кўриб, эъзозланиб, ҳаётидан рози бўлиб яшашга муносибдир.

Халқимиз кексаларни ҳамиша ҳурматлаб, эҳтиром кўрсатади. Ёшларимиз нуронийни кўрса, қўли кўксида, саломга шай, хизматга тайёр туради. Маслаҳати-ю панд-насиҳатига лаббай, дейди танбеҳига доим қулоқ тутади. Уйининг, дастурхонининг тўрини ёши улуғларга атайди.

Кексаларимизни ҳар томонлама қадрлаш мақсадида мамлакатимизда катта ишлар амалга оширилмоқда. Шу йилнинг ўзида уларга давлат бюджети ҳисобидан 11 триллион 618 миллиард сўмдан ортиқ пенсия, 105 миллиард сўмдан зиёд нафақалар тўлангани бунинг амалий тасдиғидир. Бугунги кунда давлатимиз пенсияга ажратадиган маблағнинг миқдори ўртача ойликнинг 41 фоиздан зиёдини ташкил этиши ҳам шундан далолат беради. 2013 йилда “Нуроний” жамғармаси томонидан шу мақсадда 610 миллион сўм, жорий йилнинг 9 ойида эса 553 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилгани, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан 2013 йилда 1 миллиард 597 миллион сўмдан зиёд, шу йилнинг ўтган 9 ойида эса 1 миллиард 614 миллион сўмлик ёрдам кўрсатилгани ҳам бунга мисол бўла олади.


Муаллиф: А.Казаков, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази бош маслаҳатчиси