Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Кексаларни эъзозлаш йили

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Кексаларни эъзозлаш йили

Кексалик тажриба ва ибрат мактаби
Маълумки, кексалари эъзозланган юрт меҳр-оқибатли, келажаги порлоқ бўлади. Шубҳасиз, бу чуқур тарихий илдизга эга бўлган ҳаётий ибрат, миллий қадрият, фарзанд-ота-она-бобо-момо муносабатлари асосида шаклланган ҳақиқатдир. Зеро, ота-боболаримизнинг кўрган-билганларига, бошларидан кечирганларига, уларнинг жамиятимизда миллий маънавият, тинчлик-тотувлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги бебаҳо тажрибасига таяниб иш кўрмоқлик ҳар жиҳатдан хайрлидир.

Аслида, кексаларга иззат-икром кўрсатиш, уларни эъзозлаш замирида оилавий ва миллий қадриятлар, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлар, таълим-тарбия масалалари, маънавий-маърифий фазилатлар ўрин олади. Айнан кексаларни ардоқлаш орқали ёшлар онгида она Ватанга, жамиятга ва оилага бўлган меҳр-муҳаббат ҳисси шаклланади.

Одатда, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар тегишли қо­нун ҳужжатларида, жумладан, оила, фуқаролик процессуал нормаларида аниқ белгилаб қўйиладики, бу ҳақда муаммо юзага келмайди. Лекин, афсуски, ке­йинги пайтларда ҳаётимизда, турмуш тарзимизда содир бўлаётган айрим ўзгаришлар ота-она ва фар­занд­лар ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатмоқда. ФҲДЁ ва суд идоралари амалиётида оилавий ҳуқуқий муносабатларга доир нохуш ҳолатлар ҳамда низолар бўйича мурожаатлар кўриб чиқилмоқда. Масалан, ўгай ота ёхуд ўгай онадан фарзандлари мерос улушини талаб қилиши, кексайган ота-онани сиғиштирмаслик, ўгай ота ёки онани яшаш жойидан кўчириш ва шунга ўхшаш ҳолатлар гоҳ-гоҳ учраб турибди.

Кексаларга ҳурмат кўрсатиш, эъзозлаш ва уларнинг ҳаётлиги даврида қадрига етиш, хусусан, юқорида тилга олинган иллатларга барҳам бериш жамиятимиз маънавий қиёфасини янада ойдинлаштиради. Зеро, ёшларимиз қалбини зиё нури билан ёритиб, фикру зикри ва онгини азалий миллий қадриятларимиз — катталарга ҳурмат, кичикларга иззат руҳида тарбиялаш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади. Бу ишларни амалга оширишда эса, шак-шубҳасиз, кексаларимизнинг ўрни беқиёс.

Аждод ва авлодлар, кексалар ва ёшлар ҳар доим ҳар жабҳада бир-бирларига суянчиқ, мадад ва таянч бўлиши лозим. Кексалик — бу тажриба ва ибрат мактаби. Ҳар бир инсон ўзи бошидан кечирганлари-ю кўр­ганларини, қилган ишлари-ю амалларини сар­ҳисоб қи­либ, хулоса ясайди. Энг муҳими, айнан шу гўзал даврда инсон яшаб ўтган умрининг ҳосилини йиғади, яъни фарзандлари-ю неваралари меҳрини туяди, уларнинг ардоғида бўлади, қилган ишларининг самарасини кўради.


Муаллиф: Б.Рўзиева, Тошкент шаҳар “Наврўз” никоҳ уйи мудираси