Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Кексаларни эъзозлаш йили

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Кексаларни эъзозлаш йили

Кексаларни эъзозлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос фазилат

Бугун кекса-нуронийларимизга кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ёшларимизни савоб, эзгу ишларни одат қилиш руҳида тарбиялашда айни амалдир. Инсон, унинг манфаати, бахт-саодати ва қадр-қимматини кўзлаб амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар “Кексаларни эъзозлаш йили”да янгича мазмун касб этиб, кучли ижтимоий сиёсатнинг амалдаги ифодаси сифатида халқимизнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан қабул қилинган Давлат дастуридан мақсад ҳам кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ижтимоий, пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш ҳамда кексаларнинг оила ва жамиятда ўрнини мустаҳкамлашга қаратилгани билан долзарб аҳамиятга эга.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 3 мартдаги буйруғи билан тасдиқланган “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тармоқ дастурида давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан кекса ёшдаги шахсларга бепул маслаҳат бериш ва ФҲДЁ органлари қошида ташкил этилган “Ёш оила қурувчилар мактаби” машғулотларига катта ҳаётий тажрибага эга бўлган кексаларни жалб этиш назарда тутилган бўлиб, шу муносабат билан, вилоятдаги барча нотариал идора ва ФҲДЁ бўлимларига хат ташкил этилиб, хар бир нотариал идорада ва ФҲДЁ бўлимларида кекса ёшдаги шахсларга бепул маслаҳат бериш бўйича уларни қабул қилиш жадваллари тасдиқланиб, мурожаатчиларга кўринарли ва қулай жойда жойлаштирилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида давлат нотариал идоралари томонидан 150 га яқин кекса ёшдаги фуқароларга бепул маслаҳатлар берилди. Шунингдек, ФҲДЁ органлари қошида ташкил этилган “Ёш оила қурувчилар мактаби” машғулотларига катта ҳаётий тажриба ва обрў-эътиборга эга бўлган 90 га яқин кексалар жалб этилди.

Бундан ташқари, Адлия вазирлигининг “Кексаларни эъзозлаш йили” Тармоқ дастури ижросини таъминлаш бўйича Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан назорат режа тасдиқланган бўлиб, мазкур назорат режага асосан 2015 йил давомида “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг мақсад ва вазифалари ҳамда мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 21 сентябрь куни Бухоро шаҳар 6-сон ДНИда ҳам худди шундай тадбир ташкил этилиб, унда 7 нафар кексаларга уларни қизиқтирган (васиятнома, умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни ўзгага ўтказиш, мерос ва бошқалар) саволларига жавоб берилди.


Муаллиф: А.Баротов, Бухоро вилоят адлия бошқармаси бўлими бошлиғи