Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Кексаларни эъзозлаш йили

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Кексаларни эъзозлаш йили

Кексалар дуосин олайлик
Халқимиз тилидаги “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қари билганни пари билмас” каби ҳикматли иборалар ҳаётимизга бежиз кириб келмаган. Бу нақлларнинг ҳаётийлиги турмушда аллақачон ўз исботини топган. Чиндан ҳам юртимиз бағри кексалар ақли, ўгити, дуоси-ла обод ва нурафшон, юрт аҳлининг эса бахти баркамол, ҳаёт йўллари сабоқ ва ибрат мактаби. 
Бир умр меҳнат қилиб, фарзанд тарбиялаб, эл-юрт корига яраб яшаётган бундай инсонлар доимо ҳурмат-иззат, эьзозланиб ва азизликка муносиб. Уларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшаши, тотли, бахтли ва фаровон турмуш кечиришлари учун эса биз – ворислар масъулмиз.

Ажойиб анъаналаримиз бор. Кексаларга ҳурмат ва эҳтиром – бағри кенг ўзбекнинг эзгу удуми, улар олдидаги масъулиятли бурчи, фарзи ва қарзи. Ёшларимиз нуроний отахонларни кўрсалар, қўлларини кўксига қўйиб, саломга шай, хизматга камарбаста турадилар. Уларнинг маслаҳати-ю, панд-насиҳатларига “лаббай” - дея қулоқ тутадилар. Ёши улуғларга уйнинг тўридан, дастурхоннинг бошидан жой бериш биз – мўмин-мусулмонларга азалий одат.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Юртбошимиз томонидан 2015 – йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинганлиги фикримизнинг ёрқин далилидир. Мазкур йилни ҳар томонлама фаоллик билан ўтказиб, ота-боболаримиз, ана-момоларимиз иззат-ҳурматини ўрнига қўйиш Юртбошимиз ташаббусининг мазмун-моҳияти, йил мобайнида ўтказиладиган кўплаб амалий-ғамхўрлик тадбирлари, ташкилотчилик ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларининг негизини ташкил этади.

Жисмоний фаоллик узоқ умр ҳамда соғлом кексаликнинг ишончли гарови ҳисобаланди. Шу боисдан “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурида катта авлод вакилларининг жисмоний бардамлиги, спорт билан шуғулланишлари учун етарли шарт-шароитлар яратилиши кўзда тутилгани ва унинг амалий ижросига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ибратли ҳолдир. Иккинчи Жаҳон уруши ва фронт ортида хизмат қилган кексаларнинг уларга мақбул муддатларда турли оромгоҳ-саноторийларда дам олиб, даволанишлари учун қатор қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ҳам қувонарли ҳолдир.

Ҳозир тегишли вазирлик ва идоралар томонидан давлат дастури доирасида кўзда тутилаётган тадбирларнинг молиявий манбаларига аниқлик киритилгани ҳолда аниқ ишлар ва вазифаларга йўналтирилган амалий таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Бу борада хорижий тажриба ва амалиётни ўрганишга ҳам катта эътибор берилаяпти. Энг муҳими, дастур ижросини таъминлаш “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, касаба уюшмалари кенгаши ва нодавлат-нотижорат ташкилотларининг диққат марказига олинган.

Бу жараёнда адлия тизими ходимлари ҳам фаол иштирок этаётгани айниқса эътиборга моликдир. Хусусан, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимлари мазкур йил вазифалари амалда рўёбга чиқаришда фаол қатнашиб, никоҳланувчи ёшлар билан кекса авлод вакилларининг учрашувларини ўтказиш, уларнинг ФХДЁ бўлимлари қошидаги “Оила дорилфунун”лари машғулотларига жалб этиш билан боғлиқ ташкилотчилик ишларини мунтазам амалга оширяптилар.

Мазкур бўлимларнинг иш режасига никоҳи қонуний равишда қайд этилганига 50 йил тўлган отахон-онахонларнинг “олтин тўйлари”ни уюштирш каби тадбирлар ҳам жой олган. Бу борадаги кенг миқёсли амалий саъй-ҳаракатларни вилоят адлия тизими ва унинг барча бўлим ҳамда хизматлари иши мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Бундан кўзланган пировард мақсад: кексаларнинг ишчанлик, фидоийлик, ватанпарварлик, меҳр-оқибатга йўғрилган бой меҳнат ва намунали ҳаёти йўлларини ёшларга ибрат қилиб кўрсатишдан иборат.

Жойлардаги ўзини-ўзи бошқариш органлари ва бошқа мутасадди идора-ташкилотлар билан ҳамкорлик асносида маҳаллалар, меҳнат ва ўқув жамаоларида ёши улуғ инсонларнинг обрў-эътиборини ошириш, айниқса ўқувчи-ёшлар орасида уларнинг бой ҳамда мазмунли ҳаёти, меҳнат ва жамоатчилик фаолиятидан ўрнак, андоза олиш ҳиссини кучайтириш, эзгу фазилатларини улар қалбига янада чуқурроқ сингдириш, ушбу авлод вакилларига нисбатан ҳамма жойда илиқ ва самимий муносабат, иззат–ҳурмат, эъзоз муҳитини яратиш адлия соҳаси ходимларининг ҳам алоҳида муҳим вазифаси бўлиб қолаяпти. Шу юзадан турли маънавий-маърифий, маданий тадбирлар мунтазам уюштирлаётгани йил вазифалари собитқадамлик билан адо этилаётганидан далолат беради.

Ардоқли отахон-онахонларимизнинг оғирини енгил, мушкулини осон, умрини узоқ қилиш, уларнинг ишлари, анъаналари, бой ва ибратли ҳаётини умри мезонига айлантириш ёш ҳамда ўрта авлод вакиллари учун фарзу-қарз вазифа ҳисобланади. Шундай экан, ёнимизда яшаётган ота-оналаримизга, бобо ва бувиларимизга эҳтиром навқирон авлодга мансуб ҳамма ва ҳар бир юртдошимизнинг чин инсонийлик бурчидир. Истиқлол, бинобарин, чин инсонийлиқ фазилатларига йўғрилган ҳаётимиз ушбу эзгу бурчга содиқ қолганларни доимо қўллайди, бахтли-тотли турмуш манзилларига етаклайди.


Муаллиф: Ф.Абдуллаева, Хива шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси