Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Кексаларни эъзозлаш йили

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Телефон (девонхона): (+998 71) 233-13-05
Факс: (+998 71) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Кексаларни эъзозлаш йили

Нуронийлар ўгити – ҳаёт мактаби

Мамлакатимизда 2002 йил “Қарияларни қадрлаш йили” ва жорий йилни эса “Кексаларни эъзозлаш йили” деб номланиши нуронийларимиз ҳақида қайғуриш йилдан-йилга Давлат сиёсати даражасига кўтарилиб бораётганидан далолат беради.

Дарҳақиқат, истиқлол йилларида ёши улуғ кекса инсонларни асраб-авайлаш, эъзозлаш ҳамда улуғ аждодларни хотирлаш каби эзгу амалларга бел боғлашдек, савобли юмуш дилимиздаги ёруғ ниятларнинг бирига айланди.

Халқимиз кексаларни ҳамиша ҳурматлаб, эҳтиром кўрсатади. Ёшларимиз нуронийларни учратса, қўли кўксида, саломга шай ва ҳар қандай хизматига тайёр туради. Маслаҳати-ю, панд-насиҳатига лаббай, дейди танбеҳига доим қулоқ солади. Уйининг, дастурхонининг тўрини ҳар қандай тадбирларда ёши улуғларга атайди.

Шунинг учун ҳам халқимизнинг онг-у шуурида мозийдан ёши улуғ кексаларга эҳтиром кўрсатишдек, эзгу фазилат шаклланган. Бу қадрият, кейинчалик ўзбекона миллий анъанага айланган. ”Қари келса ошга, ёш келса ишга”, “Кексалар иззатда, ёшлар хизматда”, “Қариси бор уйнинг – париси бор”, “Қариялар – хонадонларимизнинг файзи ва фариштаси”, “Қари билганини пари билмас”, “Қариликни донолик безар” ҳамда “Ҳар кексада бир нақл” деган ҳикматли сўзларда ғоятда чуқур маъно бордир.

Мазкур ўгитлар асрлар давомида мавжланиб мозийнинг сайқал денгизидан шу кунга қадар етиб келган.

Бу ўгитларда, аввало, нуронийларнинг оқилу донолиги ва кенг ҳаётий тажрибалари, меҳрибонлиги ҳамда ҳар қандай вазиятда ҳам адолат билан иш кўриш салоҳияти ўз ифодасини топган. Айни чоғда қарияларни ҳурмат-иззат қилиш ва эъзозлаш, ота-оналаримиз, бобо-калонларимиз, ёши улуғларимизга ҳамиша яхши муомалада бўлиш ва қўлдан келган яхшиликни улардан аямаслик, айтган сўзларига қулоқ солиб, берган панд-насиҳатларига амал қилиш зарурлиги таъкидланган.

Зотан, бугунги кун ёшларида турмуш синовларида тобланган, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, теран ақл – идрокли кишилар кўмаги ва маслагига доим эҳтиёж сезилади. Меҳнатсевар, ҳалол-пок, диёнатли, давлат ва жамият манфаати учун фидойи инсон бўлиб улғайишни истаган ҳар бир ёш ўғил-қиз кексалар ҳаётий тажрибасидан фойдаланиши даркор.

Қаердаки кексалар бўлса, уларга ҳурмат иззат-эҳтиром кўрсатилса, шу жойга мудом файзу барака ёғилиб туради. Шунинг учун орамизда кекса нуронийларнинг борлиги улуғ неъмат бўлиб, уларнинг панд-у насиҳатлари ватанимиз келажаги, яъни ёшларимиз учун бебаҳо зийнатдир.

Зеро, кексаларнинг олтин ўгитларига амал қилиб яшаш комиллик, турмуш фаровонлигимиз ва тинч-осойишта ҳаётимизнинг тамал тошидир.

Муаллиф: Азимжон ЮНУСОВ, Уйчи туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси