Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Кексаларни эъзозлаш йили

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Кексаларни эъзозлаш йили

Хонадонларимиз фаришталари доим ҳурмат ва эъзозда

ЧУСТ ТУМАНИНИНГ “Сероб” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Раҳмонжон ота Раҳимжонов учун бу йил қу­вончли келди. Дастлаб Юрт­бошимиз томонидан бу йил “Кексаларни эъзозлаш йили”, дея эълон қилинганда нуронийнинг боши осмонга етганди. Кейин эса отахон ўзининг табаррук 95 ёшини қарши олди. Энг эътиборлиси, қу­ролдош дўстлари билан бирга Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигини нишонлади. Шу муносабат билан Президентимиз Фармонига мувофиқ “Иккинчи жаҳон урушидаги ўалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали ва пул мукофоти билан тақдирланди.

Бугун Раҳмонжон Раҳимжонов сингари юртдошларимиз Юртбошимизнинг кексаларга, меҳнат фахрийларига кўрсатаётган мислсиз ғамхўрлигидан беҳад миннатдорлар. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида ана шу ғамхўрлик тўлиқ ўз ифодасини топган.

Дастурда кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ижтимоий, пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, оила ва жамиятда, ёшларни ўзбек халқининг кўп асрлик қадрият ва анъаналари руҳида тарбиялашда кексаларнинг ўрнини мустаҳкамлаш кўзда тутилган. Бу эзгу ишларни амалга ошириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўл­лаб-қувватлашни кучайтириш, ёлғиз қариялар ҳамда ногиронларга кўрсатиладиган ижтимоий ва маиший хизматлар рўйхатини кенгайтириш, уларни тизимли асосда соғ­ломлаштиришни ташкил этиш, профилактика тадбирларини кўпайтириш, кўриш ва эшитиш органлари, таянч-ҳаракат тизими ва юрак-қон томир касалликларини даволашнинг замонавий усуллари билан қамраб олиш ва улардан фойдаланишни кенгайтириш устувор вазифа ва йўналишлар сирасига киради. Биргина бизнинг туманимизда ҳам 612 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ҳамда ёлғиз кексалар чуқурлаштирилган тиббий кў­рикдан ўтказилди. Шу билан бирга республикамизнинг турли сиҳатгоҳларига бепул йўлланмалар берилди. Бундан ташқари, ҳар бир қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ўша ҳудудда истиқомат қилаётган ёши улуғ инсонлар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмак бериб келинмоқда.

Муаллиф: Нодира ЖАЛОЛОВА, Чуст туман ФҲДЁ бўлими мудираси