Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Кексаларни эъзозлаш йили

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Кексаларни эъзозлаш йили

Кексаларни эъзозлаш миллий қадрият

Мамалакатимизда кексаларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром ва иззат кўрсатилаётганлиги, уларнинг соғлигини сақлаш ва босиб ўтган ҳаёт тажрибаларидан ибратли фойдаланиш келажагимиз эгалари бўлган ёшларнинг нурли истиқболи ва келажагини таъминлашга хизмат қилади.

Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб ҳар бир йилга ном бериш анъана тусига айланган, ушбу йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар алоҳида Дастур асосида белгилаб олиниши эса биз учун қувонарли ҳолдир.

Хусусан, 2015 йилга “Кексаларни эъзозлаш йили” деб ном берилишида, албатта, бир узвий боғлиқлик мавжуд ҳамда ушбу омил мамлакатимиз келажагининг фаровонлигини таъминлашга қўйилган навбатдаги муҳим қадамлардан биридир, дейиш мумкин.

Дарҳақиқат, ёшларимиз Ватанимиз келажагининг эгалари, кексаларимиз эса бугунги осуда, фаровон ва тинч ҳаёт кечиришимизга бевосита хизматлари сингган ҳамда бугун қурган улкан биноларимизнинг пойдеворларини мустаҳкам бўлишига замин яратган мўътабар инсонлардир.

Шу азиз ватанда туғилиб, осуда ва тинч умр кечираётганлигимиз, ёшларимиз иззатда, кексаларимиз ҳурматда яшаётган ушбу диёрда инсоний орзуларга етишаётганлигимиз биз фуқароларда фахр ва ифтихор туйғусини уйғотади.

Дарҳақиқат, ҳукуматимиз томонидан тайёрланган давлат Дастурида муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган таклифлар, хусусан, кекса авлод вакиллари, яъни 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга кўрсатиладиган тиббий ва ижтимоий хизмат даражаси ва сифатини ошириш, муҳтожларни ёрдамчи ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш, туманлар ва маҳаллаларда қарияларимиз учун мулоқот марказлари, уларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда турли клублар ташкил этиш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиш каби аниқ чора-тадбирларнинг назарда тутилиши келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган мақсадларимизнинг нақадар устувор эканлигидан далолат беради.

Айни пайтда вилоятимиздаги тиббиёт муассасалари томонидан ҳам кекса нуронийларнинг соғлиғини доимий равишда назорат қилиб боришнинг зарурий механизмлари ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этиб келинмоқда.

Юқорида илгари сурилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, вилоят адлия бошқармаси тизимдаги барча туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари томонидан ташкил этилган “Ёш оила қурувчилар” мактаби ва “Оила дорилфунуни” ўқув машғулотларида ёш оила қурувчиларнинг оила ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларини янада бойитиш, унинг мустаҳкамлигини таъминлаш ҳамда муқаддас даргоҳ эканлигини тушунтириш мақсадида туман (шаҳар)даги кекса намунали оилаларнинг ҳаётий кечинмаларини ёш келин-куёвларимизга ўрнак сифатида айтиб бериш ва турмушнинг моҳиятини тушунтириш учун уларнинг ўгитларидан самарали фойдаланиб келинмоқда.

Бу каби учрашувларимиз оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга ва, ўз навбатида, ватан тараққиёти йўлида фидокорона хизматга шай баркамол авлодни тарбиялашга замин яратади.


Муаллиф: Ориф ҲАСАНОВ, Абдулла РАВШАНОВ, Жиззах вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари