Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Кексаларни эъзозлаш йили

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Телефон (девонхона): (+998 71) 233-13-05
Факс: (+998 71) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Кексаларни эъзозлаш йили

Қариси бор уйнинг париси бор

Халқимиз орасида “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қари билганни пари билмас” каби ҳикматли иборалар мавжуд.

Бу иборалар ҳаётимизда ўз исботини топган. Аслида ҳам бутун умр давомида меҳнат қилиб, фарзандларини тарбиялаб, ватаним деб яшаётган ҳар бир инсон кексайган кунида ҳурмат-иззат кўришга ва эьзозланишга муносиб ва лойиқдир.

Халқимизда кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиши каби ажойиб анъаналар мавжуд. Юртимиз ёшлари кексаларни кўрсалар, қўлларини кўксига қўйиб, салом берадилар. Уларнинг маслаҳати-ю, панд-насиҳатларига қулоқ соладилар. Ёши улуғларга уйнинг тўридан, дастурхоннинг бошидан жой берадилар.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда кекса авлод вакиллларига эьтибор ва ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маьнавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Юртбошимиз томонидан 2015 – йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинганлиги ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир.

Мамлакатимиз раҳбарининг 2014 йил 12 декабрдаги Фармойишига мувофиқ, Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича Республика комиссияси ташкил этилди. Дастурда қонунчилик, соғлиқни сақлаш, ёшга оид касалликлар профилактикаси ҳамда кекса авлод вакилларини соғломлаштириш тадбирларини янада такомиллаштириш каби кенг миқёсдаги масалалар ўрин олган. Шунингдек, кексалар учун қулайлик туғдирувчи, шу жумладан, улар турли хил маьлумотнома ва ҳужжатларни олишларида барча қулайликларга эга давлат хизматларини кўрсатиш тизимини шакллантириш, кўриш, эшитиш ва ҳаракатланишда муаммоси бор инсонларни реабилитациянинг техник ва бошқа ёрдамчи воситалари билан таьминлашга ҳам алоҳида эьтибор қаратилган.

Жисмоний фаоллик узоқ умр кўриш ва кексалик гаштини суришнинг кафолатидир. Шу сабабли “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурида кекса авлод вакилларининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларига етарли шарт-шароитлар яратилиши кўзда тутилган. Иккинчи Жаҳон уруши ва фронт ортида хизмат қилган кексаларнинг ўзларига мақбул муддатларда саноторийларда дам олиб, даволанишларини ташкил этиш йўлга қўйилаётгани қувонарли ҳолдир.


Муаллиф: Ҳ.Ҳотамов, Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъул ходими