Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Кексаларни эъзозлаш йили

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Телефон (девонхона): (+998 71) 233-13-05
Факс: (+998 71) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Кексаларни эъзозлаш йили

Кексалари эъзозланган юрт

Ҳаётий тажрибалар шуни кўрсатадики, ҳар бир инсон учун унинг ота-онасидан яқинроқ кишининг ўзи йўқ. Қолаверса, биз бугунги дориламон кунлар учун улар олдида ҳамиша қарздормиз. Бас шундай экан, биз меҳрибон ота-оналаримиз, муҳтарам кексаларимиз олдидаги ана шу қарзимизни янада теранроқ англаган ҳолда уларга ҳар томонлама эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишимиз лозим. Аслида каттага ҳурмат кўрсатиш, кичикка иззатли бўлиш миллатимиз вакили саналган ҳар бир кишининг қон-қонига сингиб кетган. Менинг назаримда, ҳозирги глобаллашув жараёнида, интернет тармоғи орқали кириб келаётган маънавий хуружлар, таҳдидлари ёшларимиз ҳаёти учун анча ташвишли бўлиб турган бир шароитда миллатимизга хос эзгу хислатларни ёшлар онгига чуқурроқ сингдиришимиз лозим. Ахир айтишади-ку, “Қари билганни пари билмайди”. Кекса авлоднинг ҳаётий тажрибаси, уларнинг ўгитлари, тўғри маслаҳатлари албатта, ёшларимиз учун очилмаган, керак бўлса қайта-қайта ўқиса ҳам зериктирмайдиган муқаддас китобдай гап. Кексаларимиз тирик тарих, зарур бўлса, улар қайсимиз учундир саждагоҳ, муқаддас китоб мисолидир. Шу туфайли мамлакатимизда Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан кексаларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш мақсадида қатор савобли ишлар амалга ошириляпти.

Ҳозирги пайтда туманимизда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, ёши улуғ инсонларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоялаш, тирик тарих саналган бу мўътабар отахону-онахонларнинг катта ҳаёт тажрибасидан келгуси авлод бахт-саодати, қолаверса, жамиятимизнинг янада равнақ топиши йўлида фойдаланиш учун барча чора-тадбирлар кўриляпти. Бу азиз инсонларнинг ҳурматини жойига қўйсак, кўнглини оғритмасак, албатта бундан эртанги кунимиз эгалари саналган ёш ўғил-қизлар катта маънавий озуқа олишади.

Аслида оила-жамиятнинг бир бўлаги. Жамиятимизда ҳар бир оила мустаҳкам қўрғонга айланган жойда юртимизга зарар етказиш ниятидаги ҳар қандай бузғунчи кучлар орқага чекинади. Чунки соғлом авлод айнан соғлом оилада тарбияланиб, вояга етади. Соғлом ёшлар эса соғлом ҳаётнинг асосчиларидир. Шу сабабли биз келгусида 50-60 йил бирга яшаб, умргузаронлик қилган кекса отахону онахонлар ҳузурида бўлиб, улар билан ёш авлоднинг учрашувини ташкиллаштирмоқдамиз. Токи, мустақил ҳаёт бўсағасида турган ёшларимиз бугунги ҳур ва озод юртимиз келажаги учун умрининг энг гуллаган даврини бахшида қилган ва бугун албатта ижтимоий манфаатлари давлатимиз томонидан тўлиқ ҳимоя қилинаётган табаррук юртдошларимиздан андоза олишсин.

Муаллиф: Гуласал Ботирова, Беруний тумани ФҲДЁ бўлими мудираси