Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Кексаларни эъзозлаш йили

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Кексаларни эъзозлаш йили

Кексалар ибрати – юрт шарофати

Жаҳонгашда қамашилик

Инсон ўзи туғилиб ўсган маконда оламни англашни бошлайди. Бу маконда унинг ота-боболари руҳи ҳукм суради. Вақт ўтган сари инсоннинг ўзи ҳам мозийнинг бир бўлагига айланар экан унинг онгў-шуури шу оламни манзил тутган аждодлар руҳи билан чўлғаниб боради. Инсон шу руҳ таъсирида оламни англаши, унда киндик қони тўкилган тупроққа, атак-чечак бўлган заминга меҳр ўйғониши табиий. Шу сабабданки, аждодлар илму-амалини, уларнинг асрлар оша сайқалланиб келаётган урф-одатларини инсон ўзига жо қилади, янада мукаммаллаштиради, келажак авлодга қолдиради. Шу тариқа аждодлар руҳини шод этиб, уларнинг давомчилари сифатида ҳаётнинг боқийлигига тамал тоши қўйиб бораверади.

Файласуфлар айтганидек, бу дунё алмашмайди фақат унга келиб кетадиганлар алмашади. Инсонлар мана шу келиб кетиш оралиғида турлича ҳаёт тарзи билан яшашади. Қамаши туманининг фахрли инсони Абдижаббор Холбоев бир неча йиллар давомида туман ҳокимлигида турли лавозимларда фаолият олиб борди. Бугунги кунда пенсия ёшида бўлган Абдижаббор Холбоев ўзи учун бир қанча рекордлар ўрнатиб келмоқда. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган ҳолда югуриш ва пиёда юриш билан профессионал тарзда шуғулланиб келмоқда. Қаҳрамонимиз бир неча йиллар аввал Иссиқкўлда дам олиш масканига борганда ўзида бўлаётган айрим жисмоний ўзгаришлар тўғрисида шифокорларга айтади. Бир қанча кузатувлардан сўнг шифокорлар Абдижаббор акага Е.Мильнернинг “Выбираю бега”(Югуришни танлайман) китобини тавсия қилишади. Уйга қайтиб келгач мана шу китобни чуқур ўрганиб, узоқ пиёда юришнинг сир-асрорларини ўргана бошлади. А.Холбоев мана ша ҳаёт тарзини танлади. Соғлом турмуш тарзи билан кексалик гаштини ўтказишни афзал кўрди.

1996 йили Амир Темур таваллудининг 660 йиллигини нишонлаш арафасида Шаҳрисабз-Тошкент йўналишидаги супер марафонда қатнашиб, маррага биринчиларда бўлиб етиб боради. Ушбу спорт турини ривожлантириб, узоқ йўлларга пиёда юришни синаб кўра бошлади. “Ҳазрати Лангар ота” зиёратгоҳи, “Ҳазрати Башир ота” зиёратгоҳига пиёда бориб келишга мушарраф бўлди. 2014 йил апрель ойида Бухоро вилоятидаги “Ҳазрати Баҳовиддин Нақшбанд” зиёратгоҳига сафар уюштиришни режалаштирди. Узоқ тайёргарлик билан 247 километрлик масофани забт этиш учун сафарга чиқиб, тўрт кун деганда манзилга етиб борди. Сайёҳат давомида қийнчиликлар ҳам бўлди, қизиқарли воқеалар ҳам бўлди. Ўртача ҳисобда 500 мингта қадам босган А. Холбоев оёқдаги бир қанча жароҳатлар билан уйга қайтди. Турмуш ўртоғи Олтин опа Ўсарова ва фарзандлари бағрида тезда тикланиб, янги режалар туза бошлади.

-Ҳар куни эрта тонгдан бадантарбия машқларини бажариб, тоза ҳавода югурган, юрган инсоннинг кайфияти кун давомида йўқори бўлади, - дейди 63 ёшни қаршилаган А.Холбоев. – Пиёда юриш қоматни тик сақлайди ва инсон кўркам бўлишида катта хизмат қилади. Ҳар хил зарарли одатлардан ҳоли бўлиб боради.

Жорий йилнинг апрель ойида Сурхандарё вилоятига сафарга чиққан қаҳрамонимиз тоғли ҳудудлардан ўтиб “Ҳаким ат-Термизий” зиёратгоҳига етиб борди. 90 ёшни қарши олган волидаи муҳтарамаси Холбиби момо Хайитмуродовадан эзгу дуоларни олиб 21 апрель куни тонг ёришмасдан йўлга чиқди. – Юртимизда бўлаётган қатор бунёдкорлик ишлари тўғрисида кўп эшитамиз. Мен сайёҳат давомида ўз кўзим билан ушбу қурилишларнинг гувоҳи бўлдим, қурувчилар билан суҳбатда бўлдим, - дейди Абдижаббор ака. Халқимизда “юрган дарё ўтирган буйра” деган мақол бор. “Жахонгашта Қамашилик” номини олган отахоннинг сафар саргузаштлари бир дунё бўлиб суҳбат жараёнида халқимизнинг одамийлик меҳмондўстлик, ҳайриҳоҳлик каби хислатларини яна бир бор туйганликларини, эл юртга бўлган меҳрни шу сафарлар боис мустаҳкамлаганларини айтиб ўтдилар.

Тоғли ҳудулар, иссиқ ҳавода юриб 276 километрлик масофани босиб 25 апрелда зиёратгоҳга етиб борди. Ўртача ҳисобда бир кунда 54.6 км масофа босиб ўтди. Йўлда кетаётган вақтда югуриш ва юриш бўйича Ўзбекистон рекордчиси Адҳамжон Ҳасанов билан телефонда суҳбатлашди. Адҳамжон ака Хитой сафарига бориш учун шерик ахтараётганлигини айтди. Сафардан уйга қайтган Абдижаббор ака Тошкентга бориб у киши билан учрашиб келди. Учрашувда Абдижаббор ака ҳали Хитойга боришга тайёр эмаслигини билдирди. Эндиликда қаҳрамонимиз велоспорт билан шуғулланишни бошлади. Ўз олдига кузда Самарқандга сайёҳат қилиш ва 2016 йилда Тошкентга пиёда боришни мақсад қилиб қўйга Абдижаббор акага сафарлари бехатар бўлишини тилаймиз.

Дархақиқат, аждодлар сабоғи юртимиз келажаги, ёшларимизнинг соғлом турмуш тарзи учун пойдевордир. Муқаддас қадамжоларимизга пиёда уюштирилган сафар Абдужаббор отанинг инсон руҳиятидаги юксак маънавиятни ифодалаб, ўзига ишончни тўйиш, мақсадга дадил интилиш, танани соғломлаштиришдек ҳислатларини ёшларга ўрнак қилиб кўрсатсак арзийди.



Муаллиф: С.Алимардонова, Қамаши туман ФХДЁ бўлими мудираси.