Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Кексаларни эъзозлаш йили

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Телефон (девонхона): (+998 71) 233-13-05
Факс: (+998 71) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Кексаларни эъзозлаш йили

Нуронийлар иззатда

Юртимизда кексалик ҳам буюк бахт ҳисобланади. Фарзандлари, невара-ю, эвараларининг бағрида кексалик гаштини суришнинг ўз таровати бор.

Невараларини етаклаб юрган кексаларга ким ҳам ҳавас қилмайди, дейсиз. Нуронийларимиз хонадонларимиз файзи, уларнинг дуоси билан юртимиз обод, ҳаётимиз тинч, дастурхонларимиз тўкин. Президентимиз таъкидлаганидек, “Ҳақиқатан ҳам қайси хонадонда нуроний отахон ёки онахон бўлса, бу оилада, албатта, файзу барака, фаровонлик, аҳиллик бўлишини барчамиз биламиз”.

Юртимизда азалдан кексаларга меҳр кўрсатиб келинган. Мустақиллик шарофати туфайли уларнинг ҳурматини жойига қўйиш давлат сиёсати даражасига кўтарилганини ҳаммамиз яхши биламиз. 2015 йилга “Кексаларни эъзозлаш йили”, деб ном берилиши ҳам бу гапни далиллайди. Президентимизнинг шу йил 18 февралдаги Қарори билан тасдиқланган “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида 2015 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Ушбу дастурга мувофиқ 2015 йил 15 апрелда матбуотда Президентимизнинг “Кексаларни ижтимоий қимоя қилиш ва моддий қўлллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Ушбу Фармон 100 ёшга тўлган ва ундан ошган шахсларга муносиб эътибор қаратиш, шунингдек, пенсионерлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти ветеранларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида қабул қилинди. Унга кўра, 2015 йил 1 майдан эътиборан юз ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига ҳар ойда энг кам иш ҳақининг юз фоизи миқдорида устама тўлаш; 2015 йил давомида 75 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларга пенсия ва нафақаларни нотўғри ҳисоблаш натижасида ортиқча тўланган пенсия ва нафақалар улардан ундирилмаслиги белгиланди.

Туманимизда “Кексаларни эъзоз­­лаш йили” муносабати билан жойларда ҳокимлик, хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёш­лар ижтимоий ҳаракати ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ёши улуғ инсонлар ва ёшлар иштирокида юзма-юз мулоқотлар уюштирмоқдамиз. ФҲДЁ қошидаги “Оила дорилфунуни” машғулотларида 40-50 йил тинч-тотув яшаган отахону онахонлар коллеж ўқувчиларига ўзларининг ҳаёт йўллари, оила масъулияти, фарзандлар тарбияси ҳақи­да сўзлаб бермоқда.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси юзасидан мамлакатимизда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Дастур ижроси бўйича жорий йилнинг биринчи чорагида қа­рийб 593 миллиард сўм маблағ йўналтирилганлиги бу борадаги ишлар салмоғи ҳақида тасаввур беради. Жумладан, 178 нафар ёлғиз кексанинг уй-жойини таъмирлаш учун 108,8 миллион сўм сарф­ланди, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан “Мурувват” ва “Саховат” уйларида яшаётган кексалар ва ногиронларга умумий қиймати 57,8 миллион сґмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва пой­абзал, дорилар ажратилди.

Бундан ташқари, 2015 йилнинг 1 майидан уй-жой-коммунал хизматлари ҳақини тўлаш бўйича энг кам иш ҳақининг табақалаштирилган миқдорида ҳар ойда компенсация тўланадиган шахслар тоифаларининг янги рўйхати тасдиқланди.

Бу борада бизнинг туманимизда ҳам кўплаб ишлар қилинмоқда. Ҳеч бир ёши улуғ инсонларимиз ғамхўрликдан четда қолмаяпти. Уларнинг соғлиғини тиклаш, санаторияларда ҳордиқ чиқаришлари учун барча имкониятлар яратилган. Бу борада ҳокимлигимиз махсус иш режасини ишлаб чиққан.

Учқўрғон тумани нафақат Наманган вилоятида, балки водийда ўз нуфузига эга. Туманимизда юртимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшган ёши улуғ инсонлар кўп. Уларнинг ҳурматини жойига қўйиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Шунинг учун ҳам улар эъзоз ва ҳурматда.


Муаллиф: З.Турғунова, Учқўрғон туман ФҲДЁ бўлими мудираси