Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Кексаларни эъзозлаш йили

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Кексаларни эъзозлаш йили

Кексалари ардоқланган юрт
Кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос маънавий белгисидир. Ўзбек халқига азалдан хос бўлган бундай юксак фазилатлар истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Жорий йилда бу борадаги ишлар кўлами янада кенгайди. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида ёши улуғ инсонларга ғамхўрлик кўрсатиш ва эътиборни кучайтириш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада ошириш, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланиб, амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 2015 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони ҳам кексаларга кўрсатилаётган юксак ҳурмат ва эътиборнинг амалий ифодасидир.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 18 февралда қабул қилинган қарори билан тасдиқланган “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида жорий йилда амалга ошириладиган хайрли ишлар белгилаб берилган. Мазкур дастур кексаларнинг ҳаётини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ижтимоий, пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, оила ва жамиятда, ёшларни ўзбек халқининг кўп асрлик қадрият ва анъаналари руҳида тарбиялашда кексаларнинг ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган.

Хусусан, олти бўлимдан иборат ушбу дастурда кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш ва эътиборни кучайтириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш кўзда тутилган. Бу борада ишлаб чиқилаётган ҳужжатларга мувофиқ, пенсия таъминоти ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ёши улуғ инсонларга давлат хизматлари, жумладан, турли маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатларни олиш хизматлари кўрсатишнинг энг қулай тизимини шакллантириш режалаштирилмоқда.

Мисол учун, бу йил 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларининг ҳар бири мамлакатимизда ишлаб чиқарилган телевизор ва мобиль телефонлар билан бепул таъминланади, уларга маҳаллий ва шаҳарлараро чиқиш қўнғироқлари учун ҳар ой абонент тўлови олинмасдан 60 дақиқа бепул лимит берилади. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари мамлакатимиздаги санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бориш учун йилига бир марта темир йўл транспортида бепул юриш ҳуқуқидан, шунингдек, ҳаво транспортида юриш нархининг 50 фоиз миқдоридаги чегирмадан (бориш ва келиш) фойдаланиши мумкин.

Давлат дастурида фахрийлар ва ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, уларни тизимли асосда соғломлаштиришни ташкил этиш, профилактика тадбирларини кўпайтириш, даволашнинг замонавий усуллари билан қамраб олиш ва улардан фойдаланишни кенгайтириш, кексалар ва ногиронларни ёрдамчи ҳамда техник реабилитация воситалари билан, жумладан, имтиёзли асосда таъминлаш, кексаларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган санаторий-соғломлаштириш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Ҳулоса қилиб айтганда, ёлғиз кексалар, ногиронларга кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад, аввало, инсон ва унинг манфаатлари эканининг амалий тасдиғидир.


Муаллиф: О.Ғофуров, Ҳўжаобод туман ФҲДЁ бўлими мудири