Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Кексаларни эъзозлаш йили

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Кексаларни эъзозлаш йили

Кексалар-ҳамиша ҳурмат ва эҳтиромда


Мамлакатимиз бўйлаб Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида “Жасорат, бурч, матонат” шиори остида кенг нишонланди. Бу йилги байрам Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги ҳамда Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан юртимизда ёши улуғ инсонларга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётганлги билан алоҳида аҳамиятлидир.

Мустақиллик йилларида юртимизда инсон ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати ва хотираси, жасорати ва матонатини эъзозлаш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар таҳсинга сазовордир. Бу ҳақда сўз борганда, Президентимизнинг 2014 йил 13 октябрдаги “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2015 йил 6 мартдаги “1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида” ва 2015 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фахрийларини “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонларини алоҳида қайд этиш жоиз.

Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 26 мартдаги умумхалқ байрами – “Хотира ва қарлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши мамлакатимизда уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилаётганини тасдиқловчи яна бир муҳим ҳужжатдир. Мазкур Фармойиш асосида юртимизда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирлар юксак ташкилий савияда ўтказилмоқда.

“Жасорат, бурч, матонат” шиори остида ўтказилаётган ушбу тадбирларда давлат органлари, жамоатчилик, ижтимоий ва тиббиёт муассасалари, маданият, санъат ва спорт намоёндалари, ҳарбий хизматчилар фаол иштирок этмоқда. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фахрийларига “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медали ва бир марталик пул мукофоти тантанали равишда топширилди.

Ушбу қутлуғ санани нишонлаш доирасида тантанали тадбирлар ва концерт дастурлари билан бир қаторда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари кўрсатган матонат ҳамда жасорат ҳақида аҳолининг кенг қатламига, айниқса, ёшларга ибрат ва ўрнак бўладиган маънавий-маърифий учрашувлар ташкил этилди.

Ҳозирги кунда 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини 
тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга малакали ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, кўп тармоқли ихтисослаштирилган ва илмий-амалий тиббиёт марказлари, клиникалар, илмий-тадқиқот институтларида даволаниш учун имтиёзли ордерлар ажратиш, доимий кўмаклашиш, жумладан, уйида тиббиёт ходимини бириктириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунда фахрийларимиз зарур дори воситалари билан бепул таъминланиб, манзилли инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатилмоқда, мамлакатимизнинг тарихий ва диққатга сазовор жойларига саёҳатлар уюштирилмоқда. Шунингдек, уларга манзилли инсонпарварлик ёрдами кўрсатилмоқда. Имконияти чекланган кексаларга ногиронлик аравачалари, 
протез-ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация техник воситаларини ажратиш йўлга қўйилган.

Президентимизнинг 2015 йил 14 апрелда қабул қилинган “Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий-қўллаб қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу борадаги эзгу ишларни янги босқичга кўтарди. Ушбу Фармонга мувофиқ, жорий йилнинг 1 майидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида устама тўлаш белгиланди. Шу тариқа фахрийларимизнинг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур шароитлар яратиб бераётган давлатимиз томонидан уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида юртимиз бўйлаб самарали ишлар амалга оширилмоқда. Энг муҳими, ёшларимиз онгу шуурида ўтганларни хотирлаш, тирикларни қадрлашдек инсоний фазилатлар тобора мустаҳкам жой олмоқда. Тирикларни қадрлашдек инсоний фазилатлар тобора мустаҳкам жой олиб бормоқда. Кечаги кун сабоқларини, халқимиз келажаги йўлида жонини фидо қилган инсонларни хотирлаш бугунги ва эртанги кунимизни қадрлашга ўргатади. Ушбу тушунчалар мустақиллик даври авлоди учун ўзига хос маънавий қадриятга айланди.

Зеро, бугун улар туфайли мамлакатимизда тинчлик-осойишталик ҳукм сурмоқда, ҳаётимиз фаровон. Жанг майдонларида жасорат кўрсатиб ҳалок бўлганларни эслаш, бугун орамизда соғ-саломат ҳаёт кечираётган нуроний отахон ва онахонларимизга ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда эъзозлаш бизнинг муқаддас бурчимиздир.

Дунёда тинчликдан улуғ, осойишталикдан азиз неъмат йўқ. Тинчлик ва омонлик. Бир қарашда оддий бўлиб кўринадиган ушбу икки калима замирида ривожланиш, тараққиёт ва фаровонлик тушунчалари мужассам. Шу боис нуронийларимиз дуога қўл очганида бутун дунёга тинчлик ва омонлик тилайдилар. Бинобарин, бебаҳо бойлик бўлган тинчлик ва осойишталикни сақлаш, уни кўз қорачиғидек асраш мамлакатимиз раҳбарининг фаолиятида доимо энг муҳим, энг устувор йўналиш 
бўлиб келмоқда. Юрбошимиз ҳамиша уқтириб келганидек, тинчликни таъминлашга ҳар биримиз масъулмиз.

Инсон, халқ, миллат тарихий хотира билан тирик, барҳаёт. Айниқса ўтганларнинг хайрли ишларини ёдга олиш, фахрийларимизнинг жасорати ва матонатини улуғлаш, кексаларимизни қадрлаш в эъзозлаш биз - бугунги саодатли давр авлодлари учун ҳам фарз, ҳам қарздир.


Муаллиф: Х.Хотамов, Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъул ходими