Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Кексаларни эъзозлаш йили

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Телефон (девонхона): (+998 71) 233-13-05
Факс: (+998 71) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Кексаларни эъзозлаш йили

Дуо олаётган юртим - Ўзбекистоним

Мамлакатимизда 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан Давлат дастури қабул қилинди. Кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавий ва маданий даражасининг белгисидир. Ўзбек халқига азалдан хос бўлган бундай фазилатлар истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

100 ва ундан катта ёшдаги кишиларни улуғлаш учун “Аср билан юзма-юз” акцияси ва бошқа шу каби тадбирларни ташкил этиш режалаштирилган.

Давлат дастурига асосан, пенсия таъминоти ва ижтимоий ҳимоя, ёшга оид касалликлар, жумладан, кўриш ва эшитишнинг заифлашуви каби хасталиклардан кекса авлод вакилларини соғломлаштириш тадбирларини янада такомиллаштириш вилоятда кенг миқёсда олиб борилмоқда. Ёши улуғлар учун қулайлик туғдирувчи турли ҳил маълумотнома ва ҳужжатларни олишларида барча қулайликларга эга инсонларни реабилитациянинг техник воситалари билан таъминлаш каби тадбирларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Халқимизда “Қариси бор уйнинг париси бор” деган доно нақл бор. Кексалик – умр зийнати. Шундай экан, кўпни кўрган, бой ҳаётий ва иш тажрибасига эга бўлган фахрий отахон ва онахонларни эъзозлаш, уларни қадрлаш, яхши-ёмон кунларида суянчиқ бўлиш муқаддас бурчимиз. Ҳозирги кунда мамлакатимизда 60 ёшдан ошганлар сони 2 миллион 873 минг нафардан кўпроқни ташкил этади. Бу мустақиллигимиз шарофати билан юртимиз аҳоласининг умрига умр қўшилаётганлигининг ёрқин далили. Ахир ҳозирги кунда аҳолининг ўртача ёши 73,5 ёшга, етди. Айни пайтда республикамизда 225 минг нафар 80 ёшдан, 44 минг нафар 90 ёшдан, 8700 нафар 100 ёшдан ошган мўътабар отахон ва онахонлар умргузаронлик қилишмоқда. Улар бизнинг олтинга тенг бўлган бебаҳо бойлигимиз, маънавий устунларимиздир. Ахир, “Қарияли уй - мактаб”, “Қариянг бор - бараканг бор”, “Қарияни ҳурмат қилган бахтли бўлар”, “Қариси бор юртнинг кўрки бор” сингари халқ мақоллари бежизга айтилмаган.

2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинганидан бери ўтган вақт мобайнида юртдошларимизнинг ўз ота-оналарига, табаррук кексаларга нисбатан бўлган иззат-икромлари юксалиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Дарҳақиқат. “Қариси бор юртнинг кўрки бор” деганларидек юртимиз кун сайин кўркамлашиб, фаровонлашиб бормоқда.

Бугунги кунда Давлатимиз томонидан ҳам, ўз яқинлари, оиласи томонидан ҳам қадрланиб, ардоқланаётган кексаларимиз қўллари дуода бўлиб, юртимизга тинчлик, фаровонлик, хонадонларимизга файзу-барака, дастурхонларимизга тўкин-сочинлик тилашмоқда. Кекса отахону онахонлар дуоси албатта ижобат бўлади. Демакки, ҳар куни дуо олаётган юртим - Ўзбекистонимнинг келажаги янада порлоқ бўлаверади.


Муаллиф: М.Джураева, Оқолтин туман ФҲДЁ бўлими мудираси