Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Кексаларни эъзозлаш йили

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Телефон (девонхона): (+998 71) 233-13-05
Факс: (+998 71) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Кексаларни эъзозлаш йили

Кексалар - ибрат мактаби

Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юскалтиришда ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки, инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётни тушуниши ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Боланинг феъл атворини, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар, яхшилик ва эзгулик, олийжаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир. Чунки, ҳаётнинг ҳақиқий тарбияси оиладан бошланади. Унда қариндошчилик, маҳалла ва жамият билан узвий боғланиш кишилар онгида ривожланиб, ўз ифодасини топса, демакки, бу давлат таянчидир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сонли қарори билан тасдиқланган “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳақида”ги Низомнинг туб моҳиятини ҳар бир ота-она, ҳар бир фуқаро, қолаверса ҳар бир кекса ва ёш билиши шарт. Соғлом оилани шакллантириш учун керакли шароитлар яратиш, ирсият билан боғлиқ касалликларни олдини олишга қаратилган. Туманда фаолият олиб бораётган ФҲДЁ бўлими қошидаги “Оила дорилфунуни”, касб-ҳунар коллежларидаги “Ёш оила қурувчилар мактаби” курсларида ўтилаётган машғулотларнинг ташкил этилишидан асосий мақсад, ёшларга соғлом оила жисмоний, маънавий соғлом ёшлар бирикуви эканлигини уқдиришдир.

Шунингдек, жойларда ташкил этилаётган тадбирларда кексалик гаштини сураётган отахону-онахонлар билан учрашувлар, давра суҳбатларида уларнинг босиб ўтган ҳаёт йўлини ибрат мактаби қилиб ёшларга кўрсатамиз. Ахир, улар шу ёшгача турмушнинг озмунча машаққату қийинчиликларини тотишмаган, қаҳатчилик ва қимматчиликнинг азобини кўришмаган дейсизми? Урушнинг қора кунларини бошидан кечирган, бироқ. ҳеч қачон нолишмаган. Ҳар қандай шароитда ҳам фарзандларини тарбиялаб набира, абирали бўлишган. Улар билан суҳбатлаша туриб, иродасига қойил қоласиз.

Гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек баъзан арзимас сабаблар билан ажралиб кетаётган оилаларни кўриб, дилингиз вайрон бўлади. Кимдир қайнонасидан, яна кимдир хиёнатдан, кимдир кашанда эридан нолийди.

Оиланинг вайрон бўлишини қандай изоҳламайлик, биринчи зарбани норасида бегуноҳ бола олади. Бу унинг тарбиясига, руҳиятига қаттиқ таъсир кўрсатади. Она меҳрини ҳеч ким бера олмаганидек, отанинг ўрнини ҳам ҳеч ким боса олмайди. Шунинг учун бундай ҳолат бўлмаслигини олдини олиш, ёшларни ҳаётга тайёрлашга жиддий эътибор бериш зарур. Бу ишда албатта ота-она шахсан ибрат бўлмоғи лозим.


Муаллиф: Н.Жаҳонов, Пешку тумани ФҲДЁ бўлими мудири в.б.