Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегациясининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи давом этмоқда

10 Жорий йилнинг 26 декабрь куни Хитой Халқ Республикасида Адлия вазирлиги делегацияси томонидан Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритиш имконияти ва хорижий сармоядорларга мамлакат қонунчилигига мувофиқ берилган кафолатлар ҳақида тақдимот  ўтказилди.  Ўзбекистоннинг етакчи юридик компаниялари вакиллари Хитой  юридик компаниялари  билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ахборот тақдим этдилар.

10

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёэв раҳбарлигида республикада ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган тезкор ислоҳотлар ҳақида тадбир иштирокчиларига маълумот беришди.

Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар кўлами, биринчи навбатда, чет эл инвестицияларини жалб этиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестицион фаолиятни кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш соҳасида меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга қаратилганлиги таъкидланди.

10

Шунингдек, Ўзбекистон томони кириб келаётган  2018 йил мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” доирасида аниқ лойиҳаларни амалга оширишга қаратилганлиги қайд этилди.

10 Ташриф чоғида Хитой томони ШҲТ тайёрлов марказида семинарлар ўтказди ва Хитой Адлия вазирлиги вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди, шунингдек,  Шанҳай адвокатлар ассоциацияси,  Шарқий нотариал идорасига ҳамда Чжецзянь вилоятининг Адлия бошқармаси ва Адвокатлар ассоциациясига ташрифлар уюштирилди.

10 Ташриф якунлари бўйича Хитой ва Ўзбекистон томонлари ўртасида битимлар тузилишига муваффақ бўлинди.  Хусусан,  Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва Шанҳай адвокатлар ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг (Grata International, Dentons, Prae Legal, Sherdav Himoya)  ва Хитойнинг (Da Cheng, Shanghai Ying Dong, Zhong Lun и SG & Co. Lawyers) етакчи юридик фирмалари томонидан ўзаро манфаатларни икки давлат ҳудудида намоён этиш ҳамда хитойлик сармоядорларнинг манфаатларини Ўзбекистон ҳудудида ҳимоя қилиш бўйича келишувларга эришдилар. 

Хитой томони ўзининг иқтисодий ривожланиш тажрибасига таянган ҳолда Ўзбекистоннинг инвестицион қонунчилигини ўрганиш  бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш  ва уни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишга тайёрлигини билдирди. 

 


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати