Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Матонатли инсонлар учун хайрия тадбири

10Жорий йилнинг 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Туркия Ишбилармонлари Уюшмаси “УТИД” билан ҳамкорлигида Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳрида жойлашган Янгиер “Мурувват” ногирон аёллар учун интернат уйида хайрия тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбир доирасида интернат уйидаги 150 нафар даволанувчи бемор аёлларга ҳамда мурувват уйи ходимларига махсус совғалар тарқатилди.

10Тадбир давомида йиғилганларга байрам дастурхони ёзилди, шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган таниқли хонандаларнинг куй-қўшиқлари тақдим этилди.

Худди шундай хайрия тадбири Адлия вазирлиги томонидан “3 декабрь - Халқаро ногиронларни ҳуқуқи ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган “Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси вилоят Психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги болалар уйида” ҳам ўтказилган эди. Мазкур тадбир доирасида болалар уйида тарбияланувчилари ҳамда болалар уйи ходимларига махсус совғалар тарқатилди.

                              10 10
                                                              10


 

Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати