Вазирлик ҳақида Вазирлик фаолияти Интерактив хизматлар Вазирликка мурожаат қилиш Халқаро ҳамкорлик Қонунчилик Нашрлар ва мақолалар Вазирлик кутубхонаси

Ахборот маркази

Алоқа учун маълумотлар

Агар Сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилган бўлса, ўйланмасдан Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари Ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

map
Ишонч телефони
1008
Тошкент, 100047, Сайилгоҳ кўчаси, 5
Девонхона: (0371) 233-13-05
Фуқароларни қабул қилиш ва мурожатлар бўлими: (0371) 236-26-10
Факс: (0371) 233-48-44
info@minjust.gov.uz

Янгиликлар

Мулоқотлар ва муаммоларни ечиш фуқароларнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлайди

10Жорий йилнинг 30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов ва вазир ўринбосари Акбар Ташкуловлар Жиззах вилояти аҳолиси билан ҳокимликлар ҳамда ташкилотлар раҳбарлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказишди.

Сайёр қабулда жисмоний шахслар, тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар вакиллари Адлия вазирлиги раҳбаряти томонидан шахсан қабул қилиниб, уларни қийнаётган муаммо ва таклифлар эшитилди ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этишда амалий ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, айрим масалалар қўшимча ўрганиш учун қабул қилинди.

10Бўлиб ўтган мулоқотда жами 553 та фуқаро иштирок этди, улардан 222 тасининг мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаат қилган фуқаролар асосан уй-жой, тоза ичимлик суви, газ таъминоти, электр энергияси, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш, алимент пулини ундириб бериш, суд қарорларини ижро этилиши, тадбиркорликка оид ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига таалуқли бўлган масалалар бўйича мурожаат қилдилар. Фуқароларнинг йиллар давомида ечилмай ётган 23 та мурожаат жойида ҳал этилди.

Учрашув давомида 3 нафар фуқаролардан коррупция ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан норозилик ҳақидаги мурожаатлари қабул қилиниб, ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли идораларга юборилди.

   10

 


Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати